Главная / Технологиялар / Тошкентда Apple’нинг илк расмий сервис маркази иш бошлади
<

Тошкентда Apple’нинг илк расмий сервис маркази иш бошлади

ihoopsБу содир бўлди. Баъзи ўқувчиларда шубҳа уйғонган бўлса-да, – биринчи расмий (муаллиф томонидан маъқулланган) iHoops сервис-маркази Тошкент марказида ўз эшикларини очди. Бу борадаги барча батафсил маълумотларни марказ директори Ҳусниддин Камолов тақдим этди.

Сизни шаҳарнинг бошқа хизмат кўрсатиш марказларидан фарқлаб турадиган нарса нима?

«Биз Apple’нинг компания маҳсулотларига кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича расмий сертификатига эга бўлган ҳозирча ягона марказмиз. Бизда шаҳарда рессерларимиз бор. Мисол учун, сиз Beeline компаниясида «бизнинг ҳудудимиз учун» iPhone сотиб олишингиз мумкин, аммо биз фақатгина кафолатли хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эгамиз.»

Кафолатланган хизматда смартфоннинг қаерда сотиб олингани муҳим аҳамиятга эга. Корея ёки Дубайда Apple маҳсулотларини харид қилганлар билан нима бўлади?

«Агар сизда MacBook ёки iMac бўлса, бу қурилмаларга Apple’да кафолат бутун дунё бўйлаб тарқалган. Бизга компьютерни олиб келасиз ва агарда бу кафолат ҳолати бўлса, биз муаммони ҳал қиламиз. Смартфонлар, планшетлар ёки Apple Watch’га келсак, вазият бир оз фарқ қилади. Ушбу маҳсулот гаджет қайси минтақага мўлжалланган бўлса, ўша ҳудудга кўра хизмат кўрсатилади. Мисол учун, Хитойда iPhone сотиб олган бўлсангиз, фақатгина Хитой хизмат кўрсатиш марказлари сизга ёрдам бериши мумкин. Худди шу нарса iPad ва Apple Watch учун ҳам амал қилади. Агар фойдаланувчи бизнинг минтақамизга мўлжалланган iPhone’ни йиллик кафолат билан сотиб олса ва у нуқсонли бўлса, унда биз уни янгисига алмаштириб берамиз. Жараённинг мураккаблиги туфайли алмаштириш даври 15 дан 20 кунгача давом этади. Умид қиламизки, бу муддат вақт ўтиши билан сезиларли пасаяди.»

Минтақамиз учун мўлжалланган смартфонларни қаердан сотиб олса бўлади?

«Аввал айтганимдек, Beeline офисида, шунингдек, Elmakon дўконлари тармоғида. Ҳатто «Малика»да шундай iPhone’лар бор. Қурилмада бизнинг минтақамиз учун кафолати бор ёки йўқлигини олдиндан аниқлаб олишингиз керак, ёки бизга қўнғироқ қилсангиз, ушбу қурилма Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатиш учун мўлжалланганлигини текшириб кўрамиз. Биз мижозларимиз ҳақида қайғурганимиз туфайли, буни қилишга тайёрмиз.»

«Кафолатли ҳолат» тушунчасига нима киради?

«Масалан, смартфон қотиб қолса, аккумулятори тез ўтирса ёки шишган батарея сабабли шишаси дарз кетса – бундай эпизодлар кафолатли ҳолатлар ҳисобланади. Агарда, муаммо қурилманинг эгаси хатоси туфайли пайдо бўлган бўлса, масалан, уни тушириб юборишган, шишаси ёки корпусини синдиришган бўлса, албатта, бу ҳолатларда кафолат амал қилмайди. Яқинда бизда бир вазият юз берди. Бир киши Face ID нотўғри ишлаган iPhone X’ни олиб келди. Биз гаджетни синовдан ўтказдик, муаммони кафолатланган деб топдик ва фойдаланувчига смартфонни алмаштириб бердик. Умуман олганда, ҳар бир қурилма Apple томонидан ишлаб чиқилган махсус тизимда синовдан ўтганлигига эътибор қаратмоқчиман. Ҳеч қандай инсон омили ва хатолар бўлиши керак эмас. Тизим қурилмани текширади ва муаммони объектив равишда очиб беради.»

Кўпчилик «авторизация қилинган» префиксга шубҳа билан қарашади. Фойдаланувчилар бу қандай тасдиқлангани ва Apple сизларнинг мавжудлигингизни ҳақиқатдан ҳам билиши ҳақида сўрашмоқда?

«Албатта. Биз сертификат олиш учун жуда кўп куч, вақт ва қувват сарфладик. Алоқаларни жуда узоқ вақт давомида ўрнатдик, музокаралар ўтказдик, компания бир қатор аниқ ва муросасиз шартларни бажарди. Бундан ташқари, бизнинг жамоа Apple стандартлари бўйича кўп босқичли имтиҳондан ўтди. Улар уйқусиз ойлар эди. Тасаввур қилинг, хизмат кўрсатиш хонамизнинг ҳар бир миллиметри, шу жумладан белгилар, шрифтлар ва ҳарфларнинг жойлашуви Apple талаблари бўйича қилинган.»

Hoops сервис марказининг барча фаолияти Apple томонидан сертификатланган.

Имтиҳон пайтида қандай қийинчиликларга дуч келдингиз?

«Қизиғи шундаки, техник жиҳат катта қийинчилик туғдирмади. Биз махсус саволларга жавоб беришда ҳеч қандай қийинчиликларга учрамадик, чунки гаджетларга хизмат кўрсатишда катта тажрибага эгамиз. Мижозлар билан ишлаш психологияси энг қийини бўлди. Бу ерда менталитет, алоқа ва ёндашувнинг катта фарқ ўйнади. Америкада оддий сифатида қабул қилинган кўп нарсалар бизда доим ҳам иш бермайди. Бу асосий қийинчилик эди. Биз ушбу имтиҳон босқичидан ўтиш учун бир тонна адабиётни ўргандик.»

Фойдаланувчиларда, сервис марказлари ҳақида гап кетганида, энг кенг тарқалган нотўғри тушунчаси нима?

«Сервис марказ смартфон билан боғлиқ деярли барча муаммоларни бартараф қилишга қодирлиги, жумладан, фойдаланувчи маълумотлари билан юзага келган қийинчиликларни ҳал қилиш беришига доир фикр. Бу нотўғри. Мисол учун, биздан кўпинча iCloud билан боғлиқ масалаларда ёрдам беришни сўрашади. Барча ўқувчиларга шуни тушунтириб бермоқчиманки, бирорта сервис маркази мижознинг шахсий маълумотларига тегиш ҳуқуқига эга эмас. Apple учун уларнинг хавфсизлиги масаласи – муқаддас. Бундай масалаларни фақатгина компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизмати ҳал қилиши мумкин.»

Ўз фаолиятингиз истиқболларини қандай кўрмоқдасиз?

«Анча узоққа бориш. 2018 йил Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар йили, деб эълон қилинди. Ушбу ёндашув бизни ажойиб тарзда рағбатлантирмоқда ва руҳлантирмоқда. Биз мамлакатда ҳозирда муҳим вазифалар марказда турганини ҳис қилмоқдамиз, ҳамда бу бизга кўпроқ нарсага интилишда ёрдам беради. Бизда катта режалар мавжуд ва уларнинг амалга ошишига ишонамиз.»

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

samsung

Samsung кекса ёшлилар учун интернетга чиқиши бўлмаган смартфон ишлаб чиқарди

Samsung Жанубий Кореяда 2018 йил бошида тақдим қилинган Galaxy J2 Pro смартфонининг Wi-Fi’ни ва уяли …