Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент шаҳридаги масжидларда хатмоналар бошланди
<

Тошкент шаҳридаги масжидларда хатмоналар бошланди

masjidБугун, 29 май кунидан эътиборан Тошкент шаҳридаги масжидларда, жумладан «Хасанбой» жоме масжидида Қуръон Карим хатмонаси бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент шаҳар вакиллиги хабар бермоқда.

«Рамазон кечаларида дунё масжидлари қаторида юртимиз масжидларида ҳам ўтказилаётган хатми Қуръон таровиҳларида юртдошларимиз Аллоҳ таолонинг буюк Каломига муҳаббат ила соме бўлиб бормоқдалар. Бугун 29 Май санасида Тошкент шаҳридаги «Ҳасанбой» жоме масжидида Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Юнусобод туманида жойлашган мазкур масжидда қорилар Абдурауф Каримов, Жалолиддин Мирзақулов, Муҳаммаджон Ҳўжаев Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқиб, хатмона қилиши кутилмоқда.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

rscv8dx1eyhsdaltrghcz7gv8l6dyoi8

2020 йил 1 январдан янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кўра, 2020 …