Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент шаҳрида фуқароларни пропискага олиш электрон тизими ишга тушди
<

Тошкент шаҳрида фуқароларни пропискага олиш электрон тизими ишга тушди

propiskaЖорий йилнинг 1 май кунидан паспорт-виза соҳасидаги  давлат хизматларини соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизими ишлаб чиқилиб, Тошкент шаҳрида турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил маълумотларини тақдим этиш хизматлари синов тариқасида ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3126-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда паспорт-виза соҳасидаги (доимий, вақтинча прописка ва турган жойи бўйича ҳисобга олишни расмийлаштириш ҳамда манзил маълумотларини тақдим этиш) давлат хизматларини соддалаштирилган тартиб-таомилларини таъминловчи электрон тизими ишлаб чиқилмоқда.

Хабарда ушбу тизим синов тариқасида ишлатилаётганлиги сабабли давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида техник носозликлар ёки хатоликлар юзага келиши истисно этилмаган. Шундай вазиятда тизимни яхшилаш бўйича таклифлар бўлса, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг apaat@intal.uz электрон почтасига маълумот юбориш мумкин.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

4zid52c1bcivoat7m2lxbctp0ntmwzau

Янгилашга эҳтиёж туғилмаган 8та ихтиро

Доимий равишда яхшиланиб ва такомиллашиб борувчи меҳнат қуроллари ва маиший асбоблар яшаш тарзимизни соддалаштириб, унга …