Главная / Жамият / Тошкент давлат аграр университетида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ўтказилди
<

Тошкент давлат аграр университетида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

agrar-universitetТошкент давлат университети битирувчиларини ишга тақсимлаш тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари Ахборот таҳлил Департаменти ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармалари билан ҳамкорликда 2018 йил 3 март куни «Карьера куни» ярмаркаси ташкил этилди.

Ушбу меҳнат ярмаркаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, Тошкент давлат аграр университети битирувчиларини ўз мутахассисликлари бўйича ишга тақсимлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасини ўтказишдан мақсад қишлоқ хўжалиги, саноат, сервис хизмат кўрсатиш ва Олий ва ўрта махсус таълим соҳаларида мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаб вакант жойларга битирувчиларни жойлаштириш ҳамда иқтидорли ва қобилятли битирувчи ёшларни касбий ва илмий тадқиқот ишларига кенгроқ жалб этиш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратишга доир чоралар тизимини ишлаб чиқиш, юқори малакали мутахассис ва илмий педагогик ходимлар бўлиб етишишларида ёрдам беришдан иборатдир.

Тадбирнинг иккинчи асосий қисми икки босқичда ўтказилиб, биринчи босқичда вазирлик, идора, уюшма, қўмита ҳамда корхона, ташкилот, муассасалар, банклар ва фермер хўжаликларининг кадрлар бўйича масъул ходимлари ва битирувчилар иштирокида факультетларда жами 7 та ярмарка учун тайёрланган жойларда меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Реклама

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

hujjat

Эндиликда банкка шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз кириш мумкин

Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларига кириб-чиқиш тартибини ташкил этиш қоидалари (рўйхат рақами 574, 1998 йил 21 …