Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент шаҳрида комендантлик соати жорий этилмаган
<

Тошкент шаҳрида комендантлик соати жорий этилмаган

Тошкент шаҳрида комендантлик соати жорий этилмаган, шаҳар аҳолиси муаммоларсиз кечки сайрга чиқишлари ва ишга бориб-келишлари мумкин. Бу ҳақда ИИББ пост-патрул хизмати вакили подполковник Азиз Султонов 2 ноябрь куни ўтган брифингда маълум қилди.

669945959562959

Азиз Султоновнинг таъкидлашича, кечки тадбирлар профилактик бўлиб, асосан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган. Бу вақтда бемақсад юрган, юриш-туришида шубҳа уйғотган ёки жиноят содир этишга мойил бўлган фуқаролар икки хил тартибда жиддий текширилади.

Фуқароларнинг шахсини аниқлаш савол-жавоб ҳамда ахборот коммуникация воситалари орқали аниқланади. Агар фуқаро шубҳа уйғотмаса, узр сўраб қўйиб юборилади ёки уйига элтиб қўйилиши (асосан хорижий фуқаролар) ҳам мумкин.

ИИББ ППХ вакилининг маълум қилишича, профилактик тадбирлар натижасида йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида республика миқёсида қидирувда бўлган 146 киши Тошкент шаҳрида ушланган. 1443 та жиноят фош этилган. Бундан ташқари 250 та жиноятнинг олди олинган. 138 минг 794 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Тошкент шаҳар ИИББ планшетлар ёрдамида ўша жойнинг ўзида фуқаронинг шахсини аниқлаш бўйича лойиҳани синовдан ўтказмоқда. Бу каби планшетларни ППХ вакилининг ҳар бирига бериш режалаштирилган, дея хабар қилинди брифингда.

ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг қўшимча қилишича, планшетларга маҳаллий мутахассислар ишлаб чиққан дастурий таъминот ўрнатилади. Яқин орада ушбу тизим пойтахтда, кейинроқ босқичма-босқич вилоятларда ҳам ишга туширилиши кутилмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

jjlad_xveuruqbkdzal_ghmygzwmeqto

«Миллий тикланиш» Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши бўйича позициясини ўзгартирди(ми?)

10 октябрда Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришига қатъий қаршилигини билдирган «Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров …