Главная / Жамият / Тошкентда яна тунги можаро. 19 ёшли қиз икки йигитни пичоқлади

Тошкентда яна тунги можаро. 19 ёшли қиз икки йигитни пичоқлади

65

Тошкент шаҳридаги тунги клублардан бирида икки йигит билан жанжаллашиб, уларни пичоқлаб қўйган 19 ёшли қиз куни кеча суд қилинди. Бу ҳақда Sevimli телеканалидаги «Замон» дастурида маълумот берилган.

Лавҳада қайд этилишича, ушбу қиз тунги клубга ўзининг онаси билан борган. 19 ёшли судланувчи 2018 йил 6 октябрь куни тахминан соат эрталабки 04:40ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Форобий кўчасида жойлашган «Ниҳол» тунги клуби олдида ўзаро келишмовчилик сабаб тўс-тўполон кўтаради. Жанжал қизнинг пичоқбозлиги билан якунланади.

Шу куни йигитлардан бирининг қўли енгил жароҳат олади, иккинчиси эса оғир даражадаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилади.

Билдирилишича, жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси Мирзиёд Обидов тунги клубда йигитларга тан жароҳати етказган қизга ҳукм ўқиган.

Жабрланувчи йигитлар қизга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, суддан судланувчи қизга енгиллик беришни сўраган.

Йигитларга жароҳат етказган қиз Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди (қасддан баданга оғир зарар етказиш) ва 277-моддаси 3-қисми «г» (безорилик) банди билан айбланди.

Суд ҳукми билан унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш кўринишидаги жазо тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 9 августга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган «Аурум 898» тунги клубида эркин кураш бўйича профессионал спортчи Жамшид Кенжаев ва клуб қўриқчилари ўртасида жанжал келиб чиққанди. Кенжаев олинган оғир жароҳатлар оқибатида шифохонада жон берган.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …