Главная / Сиёсат / Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашуви ўтказилади
<

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашуви ўтказилади

presidents

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашуви ўтказилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Бунда Ўзбекистон Республикаси президенти фармойиши лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада 2019 йилда Тошкент шаҳрида минтақа давлатлари раҳбарларининг маслаҳатлашув учрашувини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

Тадбирларда:

Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасида самарали минтақавий ҳамкорликнинг янги резервларини ва уни кенгайтиришнинг таъсирчан механизмларини топиш;

савдо-иқтисодий, инновацион, инвестициявий, транспорт-коммуникация, банк-молия, сув-энергетика ва маданий-гуманитар соҳаларида аниқ дастурларни ишлаб чиқиш;

халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан кенг фикр алмашиш, улар бўйича умумий қарашни келишиб олиш ва уни халқаро ташкилотлар доирасида илгари суриш назарда тутилади.

Бажариш муддати – 2019 йил 12 апрель, ижро учун масъуллар – ТИВ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

onajon

2010-йилдаги июнь воқеалари.

2010-йилдаги июнь воқеалари. 10-4-июндаҚирғиз Республикаси- нипг Уш шахрида, Уш ва Жалолобод вилоятларининг айрим жойларида киргиз …