Главные новости
Главная / Сиёсат / Тошкентда Дўрмон йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади
<

Тошкентда Дўрмон йўли кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Дўрмон йўли кўчасининг бир қисми иссиқлик магистрал қувуридаги таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча ёпилади.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўлидан ўтган магистрал иссиқлик қувурини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари дастури доирасида 19 июндан 5 июлга қадар рўй беради.

Шу муносабат билан Дўрмон йўли кўчасининг Зиёлилар ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмаси оралиғидаги йўлнинг бир томонлама қатнов қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

yvqx5xwv4_me2c0shbtrp02qu-aaytkj

Президент суд тизимини қайта кўриб чиқишга топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши …