Главные новости
Главная / Жамият / Тошкентда 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор вафот этди
<

Тошкентда 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор вафот этди

 «1959 йилда туғилган пойтахтлик Г. шу йилнинг 15 апрель куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) билан ётқизилган.

Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда Covid-19 коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. Шундан сўнг, унга ихтисослашган тиббий ёрдам бериш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига оғир ҳолатда ўтказилган.

Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 9 нафарга етди.
Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 9 нафарга етди.

Беморда бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир буйрак етишмовчилиги, гипертония каби қатор хасталиклар бўлгани сабабли даволаниш оғир кечиб, 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.

Бундан аввал, яъни 2 февралда у илк бор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган ва даволаниб чиққан.

61 ёшли ушбу бемор даволаниш давомида кунлик аҳволи видео мулоқотлар орқали хорижлик ва мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.

Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди», – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатда коронавирусдан касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар сўнгги 10 кундаги энг юқори кўрсаткични қайд этди – кун давомида 63 кишига Covid-19 ташхиси қўйилди. Жами зарарланиш ҳолатлари 2002тага етди, шундан 1096 киши соғайган бўлса, 9 бемор вафот этди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

i4o5n154ol4bapkv6-5hm8be42so_7ws

Вазирлик Тошкент шаҳрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг ўғли ва қизида ҳам коронавирус аниқлангани …