Главная / Жамият / Тошкентда яна дўкон ва бизнес марказига ўт кетди

Тошкентда яна дўкон ва бизнес марказига ўт кетди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 19 июль куни иккита катта ёнғин ўчирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бўлими хабар берди.

1307e55a-ebc7-4ff2-bdc9-b3f11901c137_cx0_cy23_cw0_w1023_r1_s

Расмий маълумотда айтилишича, соат 4.54 да Ойбек кўчасидаги 9 қаватли 44-уйнинг 1-қаватида жойлашган дўконда ёнғин юз берган. Ёнғин тезкор ва мувофиқлашган ҳаракатлари натижасида соат 5.19 да бартараф этилган.

“Одамлар орасида қурбонлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ўт ўчирувчилар дўконга яқин жойлашган 6 квартирада яшовчи аҳолини қутқаришди”, дейилади расмий хабарда.

Ёнғиннинг тахминий сабаби — электр симларидаги қисқа туташуви бўлгани айтилмоқда.

Иккинчи ёнғин ҳақида ўт ўчирувчилар соат 5.17 да хабар олганлар. Миробод тумани, Нукус кўчаси 71-уйда жойлашган “Сигма” бизнес марказида юз берган ёнғин 5.49 да ўчирилган.

“Ёнғин натижасида бинонинг ташқи қатлами ва 9 қаватли бинонинг 4-қаватида жойлашган соғломлаштириш марказининг ҳудудига зарар етди. Одамлар орасида қурбонлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ёнғинга соғломлаштириш марказидаги СПА-салонда электр ускуналарининг ўчирмай қолдирилган сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда”, дейилади хабарда.

Озодлик радиоси аввалроқ Тошкентда 12 июль куни ҳам иккита катта ёнғин юз бергани тўғрисида хабар қилганди.

Ўшанда Миробод тумани Ойбек кўчасида жойлашган 9-қаватли уйнинг 1-қаватидаги “Bell clio”гўзаллик салони ҳамда Юнусобод туманидаги Cristal супермаркетининг 4-қавати ёнгани тўғрисида билдирилган.

Яна маълумот

nupwfes8jzf5puqvdrt-ygahb6nviogs

Қайси касалликларда Фитотерапия самарали таъсир қилади?

Шифобахш ўсимликлардан тайёрланган дорилар қайси касалликларга самарали таъсир қилиши ҳақида маълумот берилди. Шифобахш ўсимликлар қадимдан …