Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Тошкент вилоятининг айрим йўлларидаги бетон плиталар Сардобага олиб кетилмоқда
<

Тошкент вилоятининг айрим йўлларидаги бетон плиталар Сардобага олиб кетилмоқда

Шу кунларда Олмалиқ шаҳрига Тошкентдан кириб келаверишдаги 300 метр автомобиль йўли ўртасидаги бетон тўсиқлар олиб ташланиб, ўрнига баландлиги 30 см, эни 3 метрли бетон плиталар ётқизилмоқда.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, олиб ташланаётган бетон плиталар Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги қурилиш ишларида фойдаланилади.

Бу ҳақда ушбу ишларни амалга ошираётган корхона – «Йўллардан фойдаланиш» УК вакили Д.Мирзакимовга иқтибос келтирган ҳолда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, Пискент тумани «Намуна» МФЙ ҳудудидаги мазкур ишларнинг буюртмачиси – Тошкент вилояти «Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси бўлиб, қурилиш қиймати 783 миллион сўмни ташкил этади.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

«Вазирлар Маҳкамасининг 32-сонли баённомаси ижроси бўйича амалга оширилаётган мазкур ишлар доирасида 300 метр йўлнинг ҳар икки томонига жами 16та темир бетон устунлари ҳам ўрнатилиб, ёритиш чироқлари билан таъминланади», – дейилади хабарда.

Аввалроқ, 1 май куни «Сардоба» сув омбори тўғони бузилгач, Тошкент шаҳри кўчаларида ЙХҲБ томонидан карантин вақтида йўлларни тўсиш учун фойдаланилган 2,4 мингдан ортиқ бетон блоклар 2-майга ўтар кечаси Сирдарё вилоятига ташилгани маълум бўлган эди.

«Дамбани тўсиш учун. 120та катта-катта юк машиналари кечаси билан ташиди», – деганди пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

cptgdlwzfnkufibsz7bunztsatp_gjd3

Сардобадаги тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ва арматурадан бўлган. Ўзи тупроқли дамба – вазир ўринбосари

Сирдарё вилоятида Халқаро пресс-клубнинг сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Сардоба сув омборидаги ҳодиса ҳақида сўз юритилмоқда. …