Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент вилоятидаги шаҳарларда карантин тартиблари янада кучайтирилади
<

Тошкент вилоятидаги шаҳарларда карантин тартиблари янада кучайтирилади

Эртага, 9 апрелдан бошлаб, Тошкент вилоятининг Олмалиқ, Ангрен, Янгийўл ва Чирчиқ шаҳарларида карантин тартиблари янада кучайтирилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Фото : KUN.UZ

«Фуқароларнинг ушбу шаҳарларга кириши ва чиқиши чекланади. Фавқулодда ҳолатлар ҳамда юк автомобиллари бундан мустасно.

Вазиятдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларга ёндош туманларда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилмоқда», — дейилади хабарномада.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда 12 та вилоятнинг маъмурий маркази бўлган шаҳарларда карантин талаблари кучайтирилиб, шаҳарларга кириш ва чиқиш чекланган эди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

shahrituz-2

Маҳаллаларда ижтимоий нафақани олиш тартиби соддалаштирилди

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга тегишли …