Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент вилоятида рўй берган портлашга нима сабаб бўлгани аниқланди
<

Тошкент вилоятида рўй берган портлашга нима сабаб бўлгани аниқланди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани, «Сурум» МФЙ, Намунали уй кўчасида жойлашган 1-уйда чақнаш содир бўлган.

Бунинг оқибатида 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан-жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

mkr3losdbanf0vvy1db3cfb7isbngc63

ФВВ хабарига кўра, мазкур вазият юзасидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, воқеанинг келиб чиқиши сабаблари ўрганилди ва тахминий хулоса тақдим этилди. Унга кўра, газ қувурининг носозлиги туфайли табиий газ ер ости орқали сизиб чиқиб, хонадонга тортилган канализация тизими орқали хоналар ичига тўпланган.

Содир бўлган чақнаш оқибатида эса уйнинг дераза ромлари, эшиклари, ётоқхонанинг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида деформацияга учраб, отилиб кетган ва шифтдаги темир-бетон плиталари қулаб тушган.

Бундан олдин, Тергов департаменти Тошкент вилоятидаги портлаш бўйича қўшимча тафсилотларни маълум қилганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ywzlmlwliv6yz-f01v-hm1szaqk_rtuu

«Профилактика инспекторларига берилган автомобиллар харажати новвой ва сомсачиларнинг бўйнида» — Сенато

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вояга етмаганлар томонидан 479та жиноят содир этилган. Бу ҳақда Ички …