Главные новости
Главная / Сиёсат / Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ бошлиғи тайинланди
<

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ бошлиғи тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.


Бахтиёр Қобилович Ниғмонов

Хусусан, полковник Бахтиёр Қобилович Ниғмонов Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллади.

Бахтиёр Ниғмонов бундан аввал Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи биринчи ўринбосари – Тошкент ЙПХ бригадаси қўмондони бўлиб ишлаган. Ундан олдин Тошкент шаҳрининг уч тумани – Юнусобод, Олмазор ва Шайхонтоҳурда йўл-патрул хизмати батальонларига раҳбарлик қилган.

Шунингдек. Б.Ниғмонов Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zkc-mhxxpw0h812epec7ey8oj8jk6j0j

Сенат раисига қўшимча ваколатлар берилди

Ўзбекистон Республикаси президенти «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий …