Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори тайинланди
<

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори тайинланди

Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг ректори тайинланди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, бундан буён Ўктам Раҳимович Саломов Турин политехника университети раҳбари сифатида иш олиб боради.

Ўктам Саломов.
Фото: andmiedu.uz

Қайд этилишича, У.Саломов бунгача Андижон машинасозлик институтининг ректори лавозимида фаолият юритган.

Бундан олдин, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 27 майдаги ПҚ-4339-сонли қарори билан Конгратбой Шарипов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

К.Шарипов 2017 йилдан Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори сифатида ишлаган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

rscv8dx1eyhsdaltrghcz7gv8l6dyoi8

2020 йил 1 январдан янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кўра, 2020 …