Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент шаҳрида блокпостлар қайта тикланади
<

Тошкент шаҳрида блокпостлар қайта тикланади

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

«Хусусан, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган «қизил» ҳудудлар блокпостлар ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди», дейилади комиссия қарорида.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрининг барча туманлари «сариқ» ҳудудлар тоифасига киритилган.

Лекин аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари аниқланган маҳаллалар эпидемиологик хавф бўйича «қизил» тоифага киритилган:

Миробод тумани: «Файзобод»;

Мирзо-Улуғбек тумани: Х. Абдуллаев номидаги, «Оққўрғон», «Авайхон», «Янги Авайхон», «Шўртепа»;

Юнусобод тумани: «Тикланиш», «Туркистон», «Халкабоғ», «Ифтихор», «Нурмакон», «Оқтепа», «Шарқ ҳақиқати», «Собиробод»;

Яшнобод тумани: «Кўксарой», «Қўйлиқобод», «Гўзал», «Машинасозлар», «Тонг», «Катта-Қўйлиқ», «Ўрта Масжид»;

Учтепа тумани: «Боғистон», «Нишабарик», «Дегрез», «Тақачи», «Ҳайратий», «Ўрикзор», «Кўркамобод»;

Яккасарой тумани: «Муқимий», «Қушбеги»;

Шайхонтоҳур тумани: «Шодлик», О. Хўжаев номидаги, «Боғкўча», «Камолон», «Чақар», «Жанггоҳ», «Янги Белтепа», «Гулобод», «Зафаробод», «Эшонгузар»;

Сергели тумани: «Ҳабибий», «Янги Сергели», «Эзгулик», 8- ва 9- саноат ҳудудлари;

Олмазор тумани: «Шодиёна», «Истиқбол», «Ниҳол», «Ёшлик», «Чиғатой Оқтепа», «Гулзор», «Аҳил», «Гуруч ариқ», «Ислом ота», «Чуқурсой», «Себзор», «Хончорбоғ», «Қуштут», «Эски шаҳар», «Университет», Мирзо Ғолиб номидаги, «Аллой», «Олимпия», «Шифокорлар»;

Бектемир тумани: «Бинокор», «Абай»;

Чилонзор тумани: «Қатортол», «Катта Қозиробод», «Катта Чилонзор-2», «Гулистон», «Якка тут».

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудудда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари белгиланган.

Бунда тегишли ҳудудда карантин талабларини таъминламаганлиги туфайли фуқароларга коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Ўзбекистонда 22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 43 кишида коронавирус аниқланди ва мамлакат бўйлаб касалланганлар сони 6401 нафарга етди. Шунингдек, шу вақтгача 4450 киши касалликдан тузалиб чиққан, 19 киши вафот этган. Айни вақтда шифохоналарда 1998 нафар бемор даволанмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

uh1yb77csvkxnoocvl81euwqu6ggplob

Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гуруҳларнинг вазифалари белгиланди

2 июль куни «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олиш борасида …