Главные новости
Главная / Сиёсат / Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудлари ўзгартирилади
<

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудлари ўзгартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича тайёрланган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

«Сўнгги йилларда мамлакатимизда ернинг ҳисобини аниқ юритиш ва ундан самарали фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний қурилишлар қилиш ҳолатларининг олдини олиш, туман ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий чегараларини тўғри белгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари таркибида тузилган ишчи гуруҳ томонидан бу масалада аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятининг ер майдонлари, уларнинг ўзаро чегара ҳудудларининг жойлашуви чуқур таҳлил қилиниб, таклифлар ишлаб чиқилди.

Маълумки, Тошкент вилоятининг 5 та тумани – Зангиота, Янгийўл, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари айрим маҳаллалари Тошкент шаҳрининг катта ҳалқа йўли ичига кириб қолган.

Мисол учун, Тошкент вилоятининг Зангиота туманига қарашли «Хонобод» маҳалласи пойтахтнинг Сергели ва Бектемир туманлари орасида, ёки Тошкент шаҳрига қарашли Улуғбек шаҳарчаси тўлиқ Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида жойлашган.

Бундан ташқари, Тошкент вилояти туманлари ва шаҳарларининг ўзаро чегара ҳудудларида ҳам кўплаб номутаносибликлар мавжуд.

Шу боис, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шаҳардан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтимизга 10196  гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Тақдимотда ушбу таклифлар атрофлича кўриб чиқилган.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

l086cngbhp6wh6ehxkxixphfrvjvx4qq

Face-ID муаммолари, осонлашган тестлар, кечикаётган абитуриентлар — Тошкентдаги имтиҳонлардан видеорепортаж

2 сентябр куни соат 8:00да республика олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Имтиҳонлар стадион ва …