Главные новости
Главная / Сиёсат / Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари телевидение орқали мурожаат билан чиқишди. Айримлари узр сўрашди
<

Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари телевидение орқали мурожаат билан чиқишди. Айримлари узр сўрашди

23 июль куни Тошкент шаҳри туманлари раҳбарлари коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф этишда баҳамжиҳат ҳаракат қилиш мақсадида ўз туманлари аҳолисига тўғридан тўғри эфир орқали мурожаат қилиб чиқишди.

«Оилавий» телеканали эфирида узатилган мурожаатда туман ҳокимлари билан бирга сектор раҳбарлари, Мудофаа, ФВБ, ССБ, СЕОМ раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шомуродов ва туман раҳбарлари ўз вақтида амалга оширилмаган чора-тадбирлар натижасида ўлим ҳолатлари юз бергани учун узр сўрашди.

Б.Шомуродов тумандаги 13-оилавий поликлиникада Covid-19 маркази тайёрланганини эълон қилди. Оилавий поликлиникалар ҳузурида ташкил этилган ишонч телефони рақамларига коронавирус бўйича мурожаат қилиш мумкинлиги маълум қилинди.

Сергели туманининг ишонч телефонлари:

(97) 410-56-57, (97) 784-57-58, (99) 030-07-37, (97) 742-57-58, (99) 898-18-08, (97) 729-57-58, (97) 146-57-58, (97) 264-57-58, (97) 783-57-58, (97) 143-57-58

Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Эргашев коронавирусга қарши курашда туман раҳбарияти ҳар бир фуқаро билан исталган вақтда тўғридан тўғри мулоқотга тайёрлигини билдирди.

«Ҳар биримиз тўғридан тўғри мулоқот қилишга тайёрмиз. Ҳудудларда хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимларининг кучи етмаган жойда биз юзага келган муаммони ҳал этишга тайёр эканимизни яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман.

Мурожаатимизнинг асосий моҳияти фуқароларимизнинг қўрқувга берилмаслиги, пандемиядан хавотир олмасликлари, биз уларнинг ёнида эканлигимиз, тун-у кун телефон рақамларимиз ишлаб туриши, барча саволларга жавоб беришимизни эслатиб ўтмоқчиман», деди туман ҳокими ўз чиқишида.

Мирзо Улуғбек туманининг ишонч телефонлари:

(98) 888-65-99, (99) 030-07-35, (98) 188-22-52, (99) 875-12-16, (99) 889-20-80, (99) 002-76-67, (98) 300-72-22, (90) 912-14-26, (98) 301-67-47, (99) 020-10-09.

Олмазор тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонов туманда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар ва ҳалок бўлганлар мавжудлигида ҳокимликнинг ҳам айби борлигини тан олди.

«Шаҳримизда Covid-19 инфекцияси билан зарарланган фуқаролар сони ортиб бормоқда. Ачинарлиси, бу касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганлар ҳам бор. Бунда бизнинг ҳам айбимиз бор. Шунинг учун сизлардан узр сўраймиз…

Сизнинг саломатлигингиз учун барча чора-тадбирларни амалга оширамиз. Дори-дармонлар билан зарур ҳолатда таъминлаймиз, барча мурожаатларингизга жавоб берамиз. Биз томонимиздан кўрилаётган барча чоралар, олиб борилаётган ишлар фақатгина сиз билан биргаликдаги ҳаракат натижасида ижобий самара беради, деб ўйлаймиз. Сиздан илтимос, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинг», деди у ўз мурожаатида.

Олмазор туманининг ишонч телефонлари:

(97) 101-20-34, (99) 111-42-07, (99) 914-02-01, (93) 515-72-24, (90) 371-92-00, (99) 898-15-01, (95) 200-12-21, (97) 741-14-16, (98) 305-02-35, (99) 828-94-27.

Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев ҳам туман аҳлидан узр сўраб, туман раҳбарияти 24 соатлик иш вақтига ўтганини маълум қилди.

«Авваламбор, биз сектор раҳбарлари халқимиздан узр сўраймиз. Касалликка қарши курашиш борасида маълум бир вақт давомида хотиржамликка берилиш сабабли касаллик сони ошиб кетди. Муҳтарам юртбошимизнинг 15 июль куни ўтказилган видеоселекторидан кейин биз сектор раҳбарлари иш услубимизни ўзгартирдик. Хусусан, 24 соатлик иш вақтига ўтдик», деди у.

Фарҳод Абдуллаев тумандаги тиббиёт муассасаларидаги шароит ва ҳолатни маълум қилгач, яна бир бор тун-у кун аҳоли мурожаатларини эшитишга тайёр эканини эслатди.

«Биз 4та сектор ҳамда масъул раҳбарлар 24 соатлик иш вақтидамиз ва экрандаги телефон рақамлари орқали боғланишингиз мумкин. Фуқароларимизнинг мурожаатларини 24 соат давомида қабул қиламиз ва зудлик билан ижобий ҳал қиламиз», деди туман ҳокими.

Учтепа туманининг ишонч телефонлари:

(98) 335-31-16, (99) 030-07-38, (99) 997-26-10, (97) 707-78-03, (94) 678-22-76, (93) 528-04-97, (99) 049-99-03, (97) 412-07-18, (98) 367-94-88, (99) 986-23-46.

Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов ҳам туманда кузатилган ўлим ҳолатлари учун одамлардан кечирим сўради.

«Туманимизда касалликка чалинганлар ва вафот этганлар бор. Бунинг учун ўзим ва жамоамиз номидан узр сўрайман. Бунга ишни тўғри ташкил қилмаганимиз сабаб бўлган. Туманимизда 8та оилавий поликлиника бор ва қўшимча яна битта клиника ташкил қилдик. Бундан ташқари, туманимиздаги хусусий клиникаларда ҳам коронавирусдан даволаниш учун шароит яратилди.

Ҳурматли чилонзорликлар, ҳозир ваҳимага тушмаслигимиз муҳим. Белгиланган тартибларга амал қилсак, коронавирусни енгамиз. Экранда кўрсатилган телефон рақамларига исталган вақтда қўнғироқ қилинг. Бу сектор раҳбарларининг шахсий телефон рақамлари. Поликлиника ёки касалхона томонидан сизга ёрдам берилмаса, бизга мурожаат қилинг. Бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилсак, шу вабодан қутуламиз», деди Чилонзор ҳокими.

Чилонзор туманининг ишонч рақамлари:

(98) 306-27-00; (98) 351-14-10; (99) 849-07-65; (93) 523-89-78; (99) 898-18-17; (99) 484-39-16; (98) 142-07-04; (97) 157-77-66; (98) 142-07-20; (90) 320-00-53.

Бектемир туман ҳокими Шоҳрух Мамажонов ҳудудда ташкил этилган 4та мобил гуруҳ 4та штабга бириктирилганини айтди.

«Аввало коронавирус пандемияси кириб келгани учун сизлардан узр сўраймиз. Туманимизда айни дамгача 164 киши вирус юқтирган. Улардан 131 нафари уй шароитида, 33 нафари тиббиёт бирлашмаларида даволанмоқда. Ҳурматли фуқаролар, сизлардан карантин чекловларига амал қилишингизни илтимос қиламиз.

Туманимизда ташкил этилган штабда 4та мобил гуруҳ ташкил этилган ва улар 4та секторга бириктирилган. Туман штабидаги телефонлар 24 соат ишламоқда. Туманимиз аҳолисидан шифокорлар билан бирга курашишни сўраб қоламиз», деган Бектемир ҳокими.

Бектемир тумани ишонч телефонлари:

(98) 335-88-84; (98) 367-10-80; (99) 883-33-55; (99) 858-43-71; (98) 365-56-65; (93) 572-16-13; (93) 502-00-02; (98) 126-17-79; (97) 778-85-06; (99) 872-76-77.

Миробод туман ҳокими Шуҳрат Пўлатов ҳудуддаги учта касалхонада вирус юқтирганларни даволаш учун 260та жой тайёрланганини айтди.

«Пандемия бошлангандан буён Миробод тумани ҳокимлиги томонидан кўп иш қилинди, аммо бу ишлар етарли бўлмагани кўриниб турибди. Бунинг учун сизлардан кечирим сўраймиз. Туман марказий поликлиникасида колл-марказ ташкил этилган. У ерда малакали шифокорлар гуруҳи ишламоқда. Бундан ташқари, тумандаги 4та оилавий поликлиникада иккитадан мобил гуруҳ кеча-ю кундуз ишламоқда. Бу гуруҳлар тумандаги уйларга бориб ўзини ёмон ҳис қилаётган беморларга ёрдам беришяпти.

Туманда Covid-19 юқтирганларни даволаш учун учта касалхонада жойлар ташкил этилган. Хусусан, республика клиник шифохонасида 100та ўрин, республика тери-таносил шифохонасида 60та ўрин ва шаҳар клиник шифохонасида 100та ўрин. Кечадан бошлаб 5-тери-таносил клиникасида Covid-19 поликлиникаси ташкил этилган. У ерда одамлардан коронавирусга тест олинмоқда, шунингдек, рентген аппарати ҳам қўйилган.

Миробод туманида 140 минг киши яшайди ва улардан 248 нафари зарарланган. 120 киши тузалиб чиққан. Ҳозирда уй шароитида 54 нафар, шифохонада 68 нафар бемор даволаняпти. Туманимизда касалларни даволашда муаммо йўқ, сиздан фақат карантинга амал қилишингизни сўраймиз», деган Миробод ҳокими.

Миробод тумани ишонч телефонлари:

(98) 308-25-43; (98) 121-11-37; (99) 030-07-34; (99) 889-45-78; (97) 422-11-05; (99) 899-38-88; (97) 490-45-01; (90) 119-01-07; (99) 831-01-64; (90) 909 43-32.

Шайхонтоҳур туман ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ва туман мутасаддилари ҳам коронавирус тарқалиши юзасидан аҳолисига мурожаат қилди.

Тўхтаевнинг маълум қилишича, тумандаги «Ёшлик» спорт аренасида 564 ўринли шифохона тайёр қилиняпти. Кейинги ҳафтада у ишга тушади.

Шунингдек, бугун Шайхонтоҳур туманида касалликка чалинганлар сони 600 нафардан ошиқ. Улардан 200дан ошиғи тузалиб чиққан. 200 нафари касалхоналарда, 210 нафари уй шароитида даволанмоқда.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

(90) 956-46-60, (98) 812-85-00, (98) 302-26-66, (94) 673-31-33, (71) 241-71-22, (71) 241-31-49, (71) 241-17-42, (71) 241-21-71, (71) 241-18-92, (71) 241-80-89

Яшнобод туман ҳокими Ҳожиакбар Тиллашайховнинг маълум қилишича, бугунги кунда туманда 7та оилавий поликлиника тун-у кун фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, туман ҳокимлигида 1076 қисқа рақами орқали маслаҳат маркази ташкил этилган.

Туман ҳокими ўз мурожатида аҳолидан саросимага тушмасликни, ўзларида касаллик аломатларини сезишса шифокорларга мурожат қилиб уларнинг маслаҳатлари билан ҳаракатланишларини сўради.

Мурожаат учун телефон рақамлар:

(98) 368-17-09, (99) 030-07-43, (98) 360-71-01, (98) 307-60-87, (98) 331-24-00, (90) 997-70-00, (90) 972-57-38, (99) 017-07-05, (90) 931 26-59, (99) 444-64-46

Яккасарой туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Таслимов ва тумандаги бошқа мутасадди раҳбарлар коронавирус кескин тарқалиб кетгани учун туман аҳолисидан узр сўради.

«Бугун туманимиздаги барча поликлиникалар тун-у кун ишлаш тартибига ўтди. Улар керакли дори-дармон ва машиналар билан таъминланган. Сизлардан саросимага тушмасликка ҳамда карантин қоидаларига амал қилишларингизни сўраб қолар эдим. Агар биз бирлашсак, бу касалликни албатта енгиб чиқамиз», деди у ўз мурожаатида.

Мурожаат учун телефон рақамлари:

(98) 301-77-70, (97) 707-85-09, (98) 127-17-18, (90) 354-00-60, (93) 536-97-24, (90) 316-64-94.

Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонберди Усмонов олдинги хатолардан хулоса чиқариб, камчиликларга барҳам берилаётганини маълум қилди.
Ўтган ҳафта, бундан 6-7 кун олдин йўл қўйилган камчиликлар, яъни, тез ёрдам машиналари вақтида етиб келмаслиги, беморларни шифохонага жойлашда муаммолар юзага келгани учун авваламбор мен, жамоамиз, юнусободликлардан узр сўрамоқчиман.
Бугунги кунга келиб, хатолардан тўғри хулоса чиқариб, Юнусобод туманини ўзида салкам 2000 га яқин жойлар тайёрланди. Бундан ташқари ҳар битта маҳаллада мобил бригадалар қилинди. Ҳар бригадада биттадан врач ва ҳамширалар бор. Ҳозирда ҳар битта ҳудуд бўйича тўлиқ маълумотга эгамиз. Касалликнинг енгил формасини бошдан ўтказаётган уйда даволанаётган фуқароларимизга ҳам ғамхўрлик кўрсатяпмиз. Керагидан ортиқ дори воситалари ва жиҳозларимиз бор.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

qryqlughwqriwn-xtp-eitsfw8pprtqe

Тошкентда 2,5 яшар болани ваҳшийларча уриб ўлдирган Миллий гвардия зобити 19 йилга қамалди

Миллий гвардия зобити ўзининг хонадонида яшаган 2,5 ёшли болани муттасил дўппослаб келган. Кунларнинг бирида у …