Главные новости
Главная / Жамият / «Тошкент йўлбарси» Руфат Рисқиев 70 ёшни қаршилади
<

«Тошкент йўлбарси» Руфат Рисқиев 70 ёшни қаршилади

2 октябрда ўзбек бокс мактаби асосчиларидан бири, бокс бўйича жаҳон чемпиони Руфат Рисқиев 70 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан унинг уйи бу кун меҳмонларга, жумладан Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, бокс бўйича яқинда Россияда ўтган жаҳон чемпионати совриндорлари ва бир қатор журналистлар билан тўлди.

Буюк ўзбек боксчиси 1949 йил Оққўрғонда шифокор оиласида дунёга келган. 12 ёшидан Тошкентда машҳур мураббий Сидней Жексон қўл остида бокс билан шуғулланишни бошлаган.

stsvy4jsyqe1rkua_l7kby_8whx7fyca

1974 йилда жаҳон чемпиони, 1976 йилда Монреалдаги Олимпиаданинг кумуш совриндори бўлган. «Тошкент йўлбарси» лақаби билан маълум бўлган боксчи умумий ҳисобда 189 та жанг ўтказиб, ундан 174 тасида зафар қучган.

Рисқиев спорт фаолиятини якунлагач, кинода суратга туша бошлаган, у иштирокидаги энг машҳур фильм «Рингга чақирилади…» фильми (1979 йил) ҳисобланади. 1997 йилда Рисқиев WBA ҳакамлар секциясига кириб, Марказий Осиёда профессионал бокс бўйича халқаро тоифадаги биринчи ҳакам бўлган.

2016 йилда Руфат Асадовичнинг вена тромбози сабабли ўнг оёғи ампутация қилинган.

Руфат Рисқиев учрашув вақтида кўрсатилган эҳтиром учун миннатдорлик билдирган.

«Ёшлигимда қачон катта бўламан, деб ўйлардим. Бугун 70 ёшга тўлдим. Бироқ қалбимда ҳамон ёшман. Барча вақтимни оилам ва набиларимга бағишлайман. Ташрифингиз ва кўрсатган эътиборингиз учун жуда миннатдорман. Жаҳон чемпионати олдидан боксчиларимизга чин қалбдан омад тилагандим. Токио Олимпиадасида ҳам йигитларимиз учун қайғураман, улар умидларимизни оқлашларига ишонаман», деб айтган машҳур боксчи.

Машҳур ватандошимизни кўргани келган, Екатеринбургда ўтган жаҳон чемпионати олтин медалини қўлга киритган ёш боксчи Баҳодир Жалолов учрашувдан ўз тассуротлари билан бўлишди.

«Албатта, барча ғалабаларимизда мураббийларимиз ва устозларимиз хизмати бебаҳо. Уларнинг маслаҳатисиз биз олдинга ҳаракатлана олмаймиз. Онам менга 3 ёш бўлганимда, Руфат ака Сурхондарёга келганда қўлимни кўтариб, менга катта бўлганимда боксчи бўлишни ва Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишни тилаганини айтиб берганди. Бугун учрашув вақтида мен устозга ўша учрашув, у каби ёшлигимдан кучли боксчи бўлишни истаганим ҳақида эслатиб ўтдим. Унга узоқ умр ва бахтли ҳаёт кечиришни тилайман», деб айтган боксчи.

Руфат Рисқиев учрашув вақтида ёш боксчиларимизга ўзининг қимматли маслаҳатларини берган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

jjlad_xveuruqbkdzal_ghmygzwmeqto

«Миллий тикланиш» Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши бўйича позициясини ўзгартирди(ми?)

10 октябрда Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришига қатъий қаршилигини билдирган «Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров …