Главные новости
Главная / Жамият / Тошкент давлат юридик университетида янги магистратура йўналиши очилади
<

Тошкент давлат юридик университетида янги магистратура йўналиши очилади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Интеллектуал мулк агентлиги ижро этувчи аппаратининг янгиланган тузилмаси тасдиқланди.

Агентликнинг асосий вазифаси интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ҳисобланади.

8ehyhrrhx5qu0fbdqwkt960pya6krqay

2019/2020 ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетида “Интеллектуал мулк ҳуқуқи” мутахассислиги бўйича янги магистратура йўналиши очилади.

Адлия вазирлиги ҳузурида адлия вазири раислигида интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилди.

Қарорга мувофиқ, қуйидаги мезонларга мос товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси Ўзбекистонда ҳаммага маълум деб эътироф этилади:

товар белгиси қўлланиладиган товарлар ёки хизматларнинг тури истеъмолчилар, уни тарқатадиганлар ёки унга алоқадор ишбилармонлар доирасида таниб олиниши;

аввалдан хос бўлган ёки фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган юқори фарқланиш хусусияти;

Ўзбекистон ҳудудида, Интернет тармоғининг миллий сегмент домен номлари тизимида товар белгисидан кенг фойдаланиш ва унинг реклама қилиниши;

республикада узоқ муддат давомида ва фаол фойдаланиш натижасида вужудга келган тижорат қиймати.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

rqdyhr_j2-lrc-a7dfaholtlbj2pmnlj

Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия …