Главная / Сиёсат / Тошкент чорраҳаларида радарлар тармоғи қачон кенгаяди? Аввалги камераларда хатога йўл қўйилган
<

Тошкент чорраҳаларида радарлар тармоғи қачон кенгаяди? Аввалги камераларда хатога йўл қўйилган

3 йил аввал Тошкент шаҳри кўчалари ва чорраҳаларида автомобилнинг қоидабузарлигини аниқлаш мақсадида фото ва тезликни ўлчовчи радарлар тармоғи ишга туширилган эди. Бироқ, уларнинг сонини кенгайтириш айтилган бўлса-да, бирор иш олиб борилаётгани кўзга ташланмаяпти. Бунинг сабаби нимада? ИИВ ЙҲХББда бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу масалага ойдинлик киритилди.

–  2017 йил мартидан Тошкент шаҳрининг 100дан ортиқ чорраҳаларида камералар ўрнатилган ва қоидабузарликларни қайд эта бошлаган эди. Бугунги кунда, бу ишлар давом этаётгани, тўхтаб қолганини кузатаяпмиз. Бу лойиҳа бекор қилиндими ёки давом эттириладими? Давом эттириш режалаштирилаётган бўлса, қачон бошланади?


Олим Саидов – ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник

–  Хабарингиз бор, пойтахтимизнинг 115та чорраҳасида видеокузатув мосламалари ўрнатилган. Улар ҳозир ҳам ишлаб турибди. Лекин, «Хавфсиз шаҳар» концепцияси асосида АКТ вазирлиги билан уларни модернизация қилиш кўзда тутилган. Ҳар чоршанба куни ишчи гуруҳнинг йиғилиш бўлиб ўтади. Сармоявий дастурлар бор, уларнинг устида иш олиб бориляпти.

Аввалги видеокузатув камералари AJT компанияси томонидан ўрнатилган. Ҳозирда, сертификатлаш, молиявий жиҳатдан айрим масалалар бор. Қолаверса, ҳозирда, муқобил равишда 3-4та фирмалар танлаб олинди. Улар орасида Nik Vision, Huawei, ABsoft деган компаниялар бор. Қай бирининг таклифи мақбул топилса, ўша компания камералари ва ахборот-коммуникация ечимлари ўрнатилади.

AJT компанияси камералари фақат бир йўналишда, ўз қаторини қайд қилган бўлса, консолларга ўрнатилувчи ҳозирги замонавий камералар биттаси бирданига 4та қаторни, яъни ўзи турган ва қарама-қарши йўлакни қайд эта олади. Atlas деган компания ҳам бор, ҳар бир даъвогар компания ўз маҳсулотини ва таклифини маълум бир чорраҳаларга ўрнатади, улар синаб кўрилади. Давлат комиссияси қай бирини маъқул кўрса, ўша компания маҳсулотлари ўрнатилади.

Қачон деган саволга, айтишим мумкинки, уларни ҳужжатлаштириш, молиявий тарафлари, техник томонлари бор, уларни кўриб чиқишимиз керак бўлади. AJT компанияси камералари ўрнатилганда қайсидир маънода тажриба етишмаган. Иккинчи хатога йўл қўйишимиз керак эмас. Эндиликда, бу ишларни тўлақонли, кенг қамровли амалга ошириб, бу масалага 5-10 йил давомида қайтмаслик режалаштирилмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

xtbmobbghs0cm1pjs75rejyyqv_rhr7l

Ўзбекистондаги коронавирус беморлари ҳақида янги маълумотлар берилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморлар бўйича қўшимча маълумот берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан …