Главная / Жамият / Тошкентдан Иссиқкўлга парвозлар тўхтатилди
<

Тошкентдан Иссиқкўлга парвозлар тўхтатилди

Тошкентдан Иссиқўлга амалга оширилаётган парвозлар тўхтатилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг “Манас аэропорти” ширкати 18 июлда маълум қилди.

fe84ba53-bded-4131-bfe0-f0d1d2d09e8a_w1023_r1_s

Ширкатнинг билдиришича, мазкур парвоз “Ўзбекистон ҳаво йўллари” томонидан амалга ошириб келинган. “Бироқ кейинги кунларда улар Иссиқкўлнинг “Томчи” аэропортини парвозлар бўлиши тўғрисида огоҳлантирмай қўйган”, – дейилади маълумотда.

Аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Иссиқкўлга парвозлар йўловчиларнинг озлиги ва бунинг оқибатида рейс ўзини оқламаётгани ортидан тўхтатилганини билдирган эди.

Тошкентдан “Томчи” аэропортига рейслар ўтган йилнинг июлидан йўлга қўйилган эди.

Айни пайтда ўзбекистонликлар Иссиқкўлга арзон транспорт воситалари бўлган автобус ва поездларда кўпроқ келаётгани айтилди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

02

Жиззахлик она чақалоғи врачларнинг мастлиги туфайли ўлганини иддао қилди

Зафаробод туманида яшовчи 37 яшар аёл 12 ноябрь куни туққан ўғли бир врачнинг мастлиги, яна …