Главные новости
Главная / Маданият / Тўрт “диёр”
<

Тўрт “диёр”

diyorАнас розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Одам фарзандининг дунёдан кетиши боланинг она қорнидан – ғамгин ва зулматли жойдан ҳаёти дунёга чиқиш ҳолатидан бошқа нарсага ўхшатилмади” (Термизий ривоят қилган).
Амр ибн Динор ривоят қилади: “Бир киши вафот этганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу одам дунёдан риҳлат қилди. Агар етишган нарсаларидан рози бўлса, бирортангизнинг онасининг қорнига қайтиш хурсанд қилмагани каби дунёга қайтиш уни хурсанд қилмайди”, дедилар” (Ибн Абу Дунё ривоят қилган).
Ибн Абу Дунё Солим ибн Омирдан қуйидаги ривоятни келтирган: “Мўминнинг бу дунёдаги мисоли она қорнидаги ҳомиланинг ҳолатига ўхшайди: гўдак онасининг қорнидан тушганда йиғлайди, аммо ёруғликни кўриб, онаси томонидан эмизилгач, аввалги маконига қайтишни истамайди. Худди шунга ўхшаб мўмин киши ҳам ўлимдан дастлаб хавотирланади, лекин Парвардигори томонидан неъматлантирилгач, дунёга қайтишни асло хоҳламайди”.
Билол ибн Саъддан ривоят қилинади: “Сизлар фано, яъни йўқ бўлиб кетиш учун яратилмадингиз, абадият учун яратилдингиз. Фақат бир ҳовлидан бошқа ҳовлига кўчасизлар, холос”.
Ибн Қосим айтади: “Ҳар қандай нафс учун тўрт ҳолат бўлиб, уларнинг ҳар бири аввалгисидан каттароқ. Биринчиси, онанинг қорни бўлиб, у торлик ва уч қатлам зулматдан иборат. Иккинчиси – бу дунё ҳаёти. У шу дунёда яралди, улғайди, яхшилик ва ёмонликни ҳам шу ерда қилди. Учинчи ҳовли – барзах ҳаёти. Барзах бу дунё ҳовлисидан каттароқ ва кенгроқ бўлиб, унинг дунёга нисбатан ўлчами ернинг қоринга нисбатан катталиги кабидир. Тўртинчиси, банда абадий қарор топадиган ҳовли – ё жаннат ёки дўзах. Бу ҳовлида бошқаларида бўлмаган қатъий ҳукм ва ҳолатлар мавжуд”.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

ljm_tdup5jvogrv3zesmukftmff4v426

Маданият ва санъат муассасаларида васийлик кенгашлари ташкил этилади

Улар тўғрисидаги намунавий низом Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 687-сон қарори билан тасдиқланган, деб ёзмоқда Norma. …