Главные новости
Главная / Маданият / Токиодаги илк Жоме масжиди
<

Токиодаги илк Жоме масжиди

  masjidҲозирда кунчиқар юрт Японияда 80 га яқин катта-кичик масждлар мавжуд. Улардан энг йириги ва кўрками Токио шаҳридаги Жоме масжиди ҳисобланади. Унда бир пайтнинг ўзида 1200 нафар одам ибодат қилиши мумкин.

   Японияда қуббали ва баланд минорали масжидларни учратиши қийин. Аммо Токиодаги мазкур масжид усмонийлар даври меъморчилиги услубида қурилган ва у Сибуя районида жойлашган. Ўзгача ахритектураси билан ажралиб турувчи иншоот дарҳол эътиборни ўзига тортади.

Ушбу масжид 1938 йилда татар эмигрантлари жамоаси бунёд этган ва шундан сўнг мамлакатда мусулмонлар сони кескин орта бошлайди. Маълумотларга кўра, 1920 йилда мамлакатда мингга яқин ислом динига эътиқод қилувчилар бўлган. Ҳозирда эса уларнинг сони 120 минг нафарга етган.

   Жоме масжиди турли таъсирлар сабаб, кўримсиз ахволга келади. 1986 йили рўй берган кучли зилзиладан сўнг, эса авария ҳолатига келиб қолади. 1998 йилда эса янги масжид қурилиши бошланиб, 2000 йилда ўз ниҳоясига етади.

   Иншоотнинг яна бир ўзига хос томони бор: барча қурилиш материаллари Туркиядан олиб келинади. Жараён узоқ давом этган бўлса-да, мутахассислар масжидни ислом архитектурасига хос анъаналар асосида, мустаҳкам қилиб қуришга эътибор берган.

Токио Жоме масжиди – ҳақиқий санъат асари, дейиш мумкин. Бино ойналаридан тушадиган табиий ёруғлик бино ичига такрорланмас руҳиятни олиб киради. Ранг-баранг нақшлар, араб алифбосидаги жилвакор ёзувлар кирган ҳар бир одамнинг ҳайратини оширади. Ўз навбатида йирик қубба масжидга ташқаридан алоҳида виқор ва улуғворлик бахш этиб турибди.

   Ҳозирда масжидга келувчилар учун бепул экскурсиялар ташкил этилган. Истаган одам ташриф буюриб, бетакрор иншоот билан танишишлари мумкин. Шунингдек, масжиднинг гиди туристларни Ислом дини ва масжиднинг қурилиши тарихи ҳақида қимматли ва қизиқарли маълумотлар билан таништиради.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Ўзбекистон ва Россия президентлари, Тошкентда, 19 октябрь, 2018 йил

“Рус мумтоз адабиёти дурдоналари” номли 100 томлик тўплам нашр этилади

Ўзбекистон раҳбари Россия президенти билан музокаралар давомида ўз юртида “Рус мумтоз адабиёти дурдоналари” деб номланган …