Главная / Жаҳон / Тожикистоннинг бош ютуқлари орасида Ўзбекистон билан алоқаларнинг яхшиланиши айтиб ўтилди
<

Тожикистоннинг бош ютуқлари орасида Ўзбекистон билан алоқаларнинг яхшиланиши айтиб ўтилди

e-rahmon

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон парламентга мурожаатида якунланаётган йилда эришилган бош ютуқларни маълум қилди.

Раҳмоннинг фикрича, Тожикистоннинг 12 ойдаги асосий ютуқлари мамлакатнинг сув бўйича ташаббусларининг БМТда қўллаб-қувватланиши, Роғун ГЭСи биринчи агрегатининг ишга туширилиши ва Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланиши ҳисобланади.

Раҳмон Роғун ГЭСи биринчи агрегатининг ишга туширилишини ҳукуматнинг мамлакат энергетик мустақиллигига эришишдаги “қатъий қадами” деб атади.

Раҳмоннинг фикрича, якунланаётган йилдаги яна бир тарихий воқеа Ўзбекистон билан муносабатларнинг нормаллаштирилиши ҳисобланади. Мурожаатда таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги виза тартибининг соддалаштирилишидан 2,5 млн киши фойдаланган.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги товарлар айланмаси ўсгани қайд қилиб ўтилган.

Раҳмон йил якунларига кўра ЯИМ ўсиши 7,3 фоизни, инфляция даражаси эса 5,4 фоизни ташкил қилишини айтиб ўтди.

Ҳужжатда айтилишича, 2023 йилга келиб Тожикистон аҳолиси сони 10 млндан ошади. Шу сабабли мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳажми оширилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилган.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

30

Европа давлатларида аҳолининг озиқ-овқатга сарф-харажатлари таққосланди

“РИА Рейтинг” агентлиги Европанинг 40 та давлати, Россия, Қозоғистон ва Туркияда аҳолининг сарф-харажатлари структурасини ўрганиб, …