Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Тожикистон Ўзбекистонга трактор экспорт қила бошлади
<

Тожикистон Ўзбекистонга трактор экспорт қила бошлади

2018 йилнинг 27 декабрида «Беларусь 82.1» ва «Беларусь 80Х» русумли саккизта трактор Ўзбекистонга етказиб берилди, деб хабар қилмоқда Asia-Plus.

traktor

Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу корхона 2019 йилда бу тракторларни Ўзбекистонга кенг миқёсда етказиб бериш, шунингдек, «Беларус 512» (кабинасиз) русумли тракторни Афғонистон ва Покистонга экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Вазирликдан таъкидлашларича, «Агротехсервис» қўшма корхонаси 2018 йилнинг 29 сентябрь куни, Тожикистон ва Беларусь президентлари Имомали Раҳмон ҳамда Александр Лукашенко иштирокида расмий равишда ишга туширилган.

Бир йил ичида қўшма корхона 1,7 мингтадан ортиқ трактор ишлаб чиқариши мумкин. Қишлоқ хўжалиги техникасининг бошқа турлари, жумладан, тиркамаларнинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 2,6 минг донани ташкил этади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

gy7hulhb_8ysatl44ge_s71h5jcnvadr

Ўзбекистонда автомобиль нархи ошдими? UzAuto Motors маълумотга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда UzAuto Motors Spark, Cobalt ва Lacetti янги автомобилларига нархларни оширгани тўғрисида маълумот пайдо …