Главная / Маданият / ТОҒРАЙҲОН
<

ТОҒРАЙҲОН

tograyhonТОҒРАЙҲОН (OriganumL.) — лабгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Ўзбекистонда кўпроқ майдагул Т. (О. tythanthum Gontsch.) учрайди. Бўйи 30—60 cm. Ylo-A яси бир нечта, тик ўсади. Тепа қисмидан шохланади.

Барглари чўзиқ-тухумси-мон, асоси кенг понасимон. Гуллари бошоқсимон, чала соябонларга тўпланган ва улар каллакчали тўпгул ҳосил қилади. Гултожиси бинафша ранг. Июнь—сент. ойларида гуллаб уруғлайди. Асосан, тоғ ён бағирларида ўсади.

Ёз кунларида тоғларга чиқсангиз ёнбағирларида бинафша-пушти (оч сирень) рангдаги гулли, ниҳоятда ўткир хушбўй ҳидли ўсимликнинг тўп-тўп бўлиб ўсиб ётганига кўзингиз тушади, уни искасангиз, баҳри дилингиз очилиб кетади. Бу ажойиб ўсимлик тоғрайҳон.

Тоғрайҳон кўп йиллик ўт-ўсимлик бўлиб, лабгуллилар оиласига киради. Илдиз пояси қийшиқ ўсувчи, шохланган илдизлари майда. Ёз давомида бир нечта, баландлиги 60 сантиметргача етадиган, тик ўсувчи шохланган, тўрт қиррали поя ҳосил қилади. Барглари барг бандли, тухумсимон шаклда, 1-4 сантиметр катталикда, қарама-қарши жойлашган.

Гуллари майда, кўпсонли 5-25 донаси қалқонсимон бошоқчага йиғилган. Бу бошоқчалар ўз навбатида тўпланиб, поя учида рўваксимон тўпгул ҳосил қилади. Гулнинг ранги юқорида айтиб ўтилганидек, оч сирень рангли. Меваси косачабаргига 4 та- 4 та бўлиб жойлашган ёнғоқчалардан иборат. Ёнғоқчалар тўқ-қўнғир рангли, тухумсимон шаклда бўлиб, майда (узунлиги бор-йўғи 0,5-1 миллиметр).

Маҳсулот сифатида ўсимликнинг ер устки қисми гуллаган пайтида 20-25 сантиметр узунликда ўриб олинади. Кўпайиши учун ҳар бир тайёрлаш олиб бориладиган майдондаги ўсимликларнинг камида 25 фоизи миқдори тегмасдан қолдирилади. (Ўз-ўзидан маълумки,ўсимликларни илдизи билан юлиб олиш зинҳор мумкин эмас). Йиғилган маҳсулот шамол ўтиб турадиган салқин жойларда юпқа ёйилиб қуритилади. Қуритиш сифатли бўлиши учун ҳар куни бир-икки марта ағдариб туриш лозим.

Тоғрайҳон номидан ҳам кўриниб турибдики, тоғ аҳолиси томонидан райҳон сифатида (ошкўк) ва чой дамлаганда ишлатилади. Халқ табобатида тоғрайҳон азалдан кенг қўлланиб келинган. Уни асабни тинчлантирувчи, ўт ҳайдовчи, терлатувчи, пешоб ҳайдовчи, гижжани йўқотувчи, балғам кўчирувчи, иштаҳа очувчи, яллиғланишни камайтирувчи восита сифатида, ўткир ва узлуксиз бронхитларни, ошқозон ва ичак атониясини (сустлигини), уйқусизликни, ревматизм (бод)ни, тутқаноқни, шамоллашни, ўпка силини, гастритни, аёллар касалликларини, йўтални, қорин шишини, паралич (шол)ни ва бошқа бир қанча касалликларнидаволашда тавсия этилади.

Дамламасини тайёрлаш учун 15 грамм (бир ош қошиқ) маҳсулот бир стакан қайноқ сувда 2 соат дамлаб қўйилади, докадан ўтказиб, бир ош қошиғидан кунига 3-4 маҳал ичилади.

Тоғрайҳон терлатувчи, кўкрак касалликларини даволовчи ва томоқ чайиш учун ишлатиладиган йиғма (чой)лар, шунингдек турли хил чанқовбости ичимликлар (“Райҳон”, “Тархун” ва шу кабилар)нинг таркибига киради.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

ona

Она ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Шоир Алишер Навойи Она ҳақида шеъри Оналарнинг оёғи остидадир Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғи …