Главные новости
Главная / Жамият / Тиббиёт соҳаси раҳбарлари нималарга шахсан масъул эканлиги белгилаб берилди
<

Тиббиёт соҳаси раҳбарлари нималарга шахсан масъул эканлиги белгилаб берилди

tib

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Қарорда соғлиқни сақлашда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири қуйидагиларга шахсан масъул эканлиги белгиланмоқда:
•    фуқароларнинг соғлиғини сақлаш соҳасида ривожланиш давлат дастурларини амалга ошириш, касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш бўйича замонавий ёндашувларни, стандартларни ва нормативларни, шунингдек, бошқа тадбирларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳолининг тиббий маданиятини ошириш;

•    тиббий ташкилотлар менежменти кўникмасига ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган, ҳар томонлама ривожланган мутахассисларни жалб қилишга қаратилган бошқарув кадрларини тайёрлаш, танлаб олиш ва жой-жойига қўйишнинг мутлақо янги тизимини яратиш;

•    Вазирлик ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органларининг ишини самарали ташкил этиш, тиббиёт ташкилотларини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг таъсирчан тизимини яратиш, уларнинг фаолияти очиқлигини ва аҳоли билан тўғридан-тўғри манзилли мулоқот ўрнатишини таъминлаш, фуқароларнинг тиббий хизмат кўрсатиш сифатидан қаноатланганлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини татбиқ этиш;

•    тиббий таълим ва тиббиёт фанини ривожлантириш, инновация ва «электрон соғлиқни сақлаш» тизимини татбиқ этиш, мажбурий тиббий суғурта дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, тиббий туризм ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш;
•    аҳоли ва тиббиёт ташкилотлари эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини шакллантириш ва ўз вақтида янгилаш;

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбарлари қуйидагиларга шахсан масъулдир:

•    тиббий ва тиббий-ижтимоий ташкилотларнинг ҳудудий тармоқлари фаолиятини самарали ташкил этиш, бирламчи тиббий-санитария, ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдамнинг сифати ва оммабоплиги, идоравий бўйсунувидаги ҳудудда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги таъминланишини назорат қилиш;

•    соғлиқни сақлаш соҳасида ривожланиш ҳудудий дастурларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, тиббиёт ташкилотларини ва аҳолини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш, тиббий ва махсус техниканинг самарали ишлаши ва ўз вақтида янгиланиши;

•    тиббий ёрдамни босқичма-босқич ва изчиллик принципи асосида уларнинг оқимларини оқилона ва асосли маршрутлаш йўли билан беморларни турли даражадаги (турдаги) тиббиёт ташкилотларига йўналтиришнинг холис тизимини ташкил этиш;
•    соғлиқни сақлаш соҳасида фуқаролар ҳуқуқига риоя қилиш назоратини таъминлаш, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларига сифат менежменти тизимини татбиқ этиш;

•    соғлиқни сақлаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича зарур тадбирларни амалга ошириш;
Туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари қуйидагиларга шахсан масъулдир:

•    оила саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, касалликлар профилактикаси, диспансеризация, патронаж ва уйма-уй юриш бўйича тадбирларни самарали амалга ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва фуқароларнинг ўз соғлиғига масъуллигини ошириш;

•    тиббий хизмат изчиллигини ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг туман (шаҳар) ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотлари билан яқиндан ўзаро алоқасини таъминлаш;

•    давлат томонидан кафолатланган ҳажмларда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, пуллик тиббий хизматни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш харажатларини молиялаштириш учун ўз манбаларини шакллантириш;

•    соғлиқни сақлаш ва фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида тадбирларнинг манзиллилиги ва натижадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилиш;

•    тасарруфидаги ташкилотлардаги бино ва иншоотлар, ускуналар, тиббий техника ва бошқа моддий қийматликларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

geap_vsdedhipsa_t9qiiqgx6qemkion

ИИББ автомобиль рақамини парда билан тўсган ҳайдовчини топди ва жаримага тортди

Facebook ижтимоий тармоғидаги иккита гуруҳда бир вақтнинг ўзида Nexia русумли автомобиль ҳақида хабар эълон қилинди. …