Главные новости
Главная / Маданият / Норин театри Ўзбекистонга гастроль сафари билан келди
<

Норин театри Ўзбекистонга гастроль сафари билан келди

Норин театри спектаклидан саҳна.
Норин театри спектаклидан саҳна.

Қирғизистоннинг Норин вилоят мусиқали-драма театри труппаси Тошкентга ижодий сафар билан келди. Иттифоқ қулаганидан кейин жиддий иқтисодий муаммоларга дуч келган бу театр 2018 йилдан бошлаб гастроль сафарлари хорижга чиқа бошлаган.

Норинлик актёрлар Тошкентда Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун” романи асосида режиссёр Султан Раев саҳналаштирган “Ман” спектаклини намойиш этганлар.

Мазкур драма Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган халқаро театр фестивалида юксак соврин — Гран-при билан тақдирланган.

Театр актёри Канат Мамирқановга кўра, Тошкентдан сўнг труппа Россиянинг қатор шаҳарларига, шундан сўнг эса Лондонга сафар қилмоқчи.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

Ўзбекистон ва Россия президентлари, Тошкентда, 19 октябрь, 2018 йил

“Рус мумтоз адабиёти дурдоналари” номли 100 томлик тўплам нашр этилади

Ўзбекистон раҳбари Россия президенти билан музокаралар давомида ўз юртида “Рус мумтоз адабиёти дурдоналари” деб номланган …