Главная / Жаҳон / Тереза Мэй кўзда ёш билан истеъфога чиқди
<

Тереза Мэй кўзда ёш билан истеъфога чиқди

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 7 июнь куни консерватив партия раҳбарлигидан кетишини эълон қилди. Уни истеъфога чиқишга Мэй тақдим қилган «Брекзит» бўйича ЕИ билан келишувдан норози бўлган партиядошлари, хусусан Вазирлар Маҳкамаси аъзолари мажбур қилишди. Бу эса Тереза Мэй мамлакат бош вазирлигидан ҳам кетиши кераклигини билдиради.

tereza-mey

Мэй хоним унинг Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш бўйича таклиф этган режалари қўллаб-қувватланмаганидан афсусдалигини билдирган. Даунинг-стритдаги эҳтиросли чиқиши вақтида Мэй хоним «Брекзит» тарафдорлари ғалабаси билан якунланган 2016 йилги референдум натижалари бўйича ишларни якунлаш учун қўлидан келган барча ишни қилганини айтиб ўтган.

«Уч йил муқаддам британияликлар ўз танловларини амалга оширишганди ва прогнозларга қарамасдан, Евроиттифоқдан чиқишга қарор қилишганди. Демократик давлат ўз фуқаролари танловини ҳурмат қилмоғи лозим, мен ҳам «Брекзит» амалга ошиши учун барча саъй-ҳаракатларни қилдим. Аммо мен буни уддалай олмадим. Энди бу иш билан янги бош вазир шуғулланиши керак, уни Консервативлар партияси 7 июнга қадар танлашади — мен бугун лавозимимдаги охирги кунни ўтказаман. Менинг издошим парламентда келишувга эришишига тўғри келади, мен эса бунга эриша олмадим. Аммо бу иш барча томонлар розилигисиз амалга ошмайди. Уч йил ичида биз дефицитни қисқартирдик, давлат қарзини камайтирдик, янги иш ўринлари яратдик ва иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтирдик. Бу замонавий консерватив ҳукумат олиб борган ишлар самарасидир. Биз унутмаслигимиз керакки, буюк келажакка эга бирлашган давлатмиз. Мен бу мамлакат тарихидаги иккинчи аёл бош вазир бўлдим, аммо охиргиси эмас. Мен ўзим севган мамлакатга хизмат қилиш имкониятига эга бўлганимдан беҳад миннатдорман», деган Мэй хоним.

У нутқини якунлашга улгурмасдан йиғлаб юборган.

Кейинги вақтларда Тереза Мэй «Брекзит» жараёнини ҳал қила олмагани учун ҳатто ўзи етакчиси бўлган Консервативлар партияси томонидан ҳам танқидларга учраётганди.

Би-би-си маълумотига кўра, Мэй хоним консерваторлар партиянинг янги раҳбарини танлашмагунича ўз лавозимини бажаришда давом этади.

21 май куни Мэй парламентга «Брекзит» бўйича янги қонун лойиҳасини тақдим этганди, унга кўра қайта референдум ўтказилиши кўзда тутилганди. Депутатларнинг кўпчилиги бу лойиҳани маъқулламади.

Мэй истеъфога чиқиши ҳақида 23 май куни The Times нашри анонс берганди. Газета истеъфонинг сабабларидан бири сифатида ҳукумат ЕИдан чиқиш бўйича келишувнинг янги вариантини қўллаб-қувватламаганини келтирганди, аммо Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жерем Ҳант Мэй хоним яқин вақтлар ичида истеъфога чиқмаслигини билдирганди. Парламент Мэй хонимнинг Брекзит бўйича янги таклифини ҳам рад этган.

2018 йилнинг 15 ноябрида Буюк Британия Вазирлар Маҳкамаси ЕИни тарк этиш бўйича келишувни қабул қилганди. 2019 йил 11 апрелида ЕИ ва Буюк Британия «Брекзит»ни 2019 йилнинг 31 октябрига қолдиришга келишган, Мэй бу таклифни қабул қилганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

red9vib6sf55hlfp04ynf-rbjez8j8sj

Тожикистонда 13 маҳбус нондан заҳарланишдан ўлди

Тожикистонда 7 июлда мамлакатнинг шимолидан Душанбе ва жанубдаги колонияларга маҳбусларни кўчириш вақтида 13 маҳбус заҳарланишдан …