Главная / Жамият / Темир йўл транспортида йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби такомиллаштирилади
<

Темир йўл транспортида йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби такомиллаштирилади

poezd“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси, Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги 3221-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси 9 апрель куни 278-сонли қарорни қабул қилди. Ҳужжатга кўра:

1. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчи ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом, шунингдек лицензия берганлик учун давлат божи миқдорлари тегишли иловаларга мувофиқ тасдиқланади.

2. Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси томонидан маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун аввал берилган лицензиялар уларнинг муддати тугагунига қадар амал қилиши белгилаб қўйилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

4. Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириши белгилаб қўйилди.

5. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Комиссия таркибини қайта кўриб чиқишни ҳисобга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда авиация транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ҳамда Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташлиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б.Аҳмедов зиммасига юклатилди”.

Реклама

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

mehnat

Мажбурий меҳнатга қарши курашда давлат ва интернет нашрлар ҳамкорлиги йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 17 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ижтимоий соҳа вакилларини …