Главная / Иқтисодиёт / Тошкентда Халқаро арбитраж маркази ташкил этилади
<

Тошкентда Халқаро арбитраж маркази ташкил этилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошида Тошкент xалқаро арбитраж маркази (TIAC) тузишга оид қарор чиқарди.

5 ноябрь куни имзоланган ҳужжатда¸ Халқаро арбитраж марказининг “Ўзбекистонда қулай инвестиция муҳитини шакллантириш мақсадида иқтисодиётни либераллаштириш, сармоядорлар, айниқса, хорижий инвесторлар фаолияти учун қулай ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, халқаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар” доирасида тузилгани айтилади.

Хориждаги тижорат ташкилотлари ва инвесторлар билан юзага келадиган низоларни ҳал этиш тузилажак марказнинг бош вазифаси этиб белгиланган ва президент қарорида марказга чет элликларни ҳам арбитр ва мутахассис сифатида жалб этишга рухсат берилган.

Каримов даврида Ўзбекистонга сармоя киритиб¸ сўнгра бизнеси турли иддаолар билан тортиб олинган қатор хориж инвесторлари¸ хусусан¸ Туркиядаги Güneş Tekstil¸ Британиянинг Oxus Gold каби ширкатлар Тошкент ҳукумати устидан Халқаро Арбитраж судига шикоят қилган.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

money

2018 йил IV чорагида бюджет ташкилотларидаги ноқонуний харажатлар 23 млрд сўмни ташкил этди

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг IV …