Главная / Жамият / Тошкентда овқатдан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг 4 фарзанди ҳалок бўлди

Тошкентда овқатдан заҳарланиш оқибатида бир оиланинг 4 фарзанди ҳалок бўлди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқатган расмий хабарга кўра, Тошкент шаҳар Чилонзор туманида истиқомат қилувчи Алишер Акбаровлар хонадонида овқатдан заҳарланиш оқибатида оиланинг тўрт фарзанди ҳалок бўлган.

Алишер Акбаровнинг аёли, Умида Ҳаитова оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Расмий хабардан маълум бўлишича, 42 яшар Умида Ҳаитова 30 октябрь оқшомида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининиг рўпарасидаги миллий таомлар кафесидан 5 дона сихга тортилган қийма кабоб, тандир нон ва тўғраб, уксус солинган пиёз сотиб олиб, уйига олиб борган ва таомни қизлари – 22 яшар Азиза, 17 яшар Эъзоза, 15 яшар Ирода ва 6 яшар ўғли ўғли Фаррух билан истеъмол қилган.

Умида Ҳаитованинг ўзи берган маълумотга кўра, тахминан соат 23:30 ларда боши қаттиқ оғриган, кўнгли айниган ва кўп марта қусган.

Умида Ҳаитова …фарзандлари ухлаётган хонани очиб кўрганда болаларини оғзидан кўпик қусуқлари чиқиб, беҳуш ҳолда ётганлигини кўриб, тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилган. Соат 04:30 да тез тиббий ёрдам мутахассислари келиб, улар томонидан Умида Хаитованинг қизлари Акбарова Азиза, Эъзоза, Ирода ва ўғли Акбаров Фаррухда биологик ўлим холати қайд этилган,” дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Юз берган ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг топшириғига мувофиқ Бош прокуратура, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларидан иборат хукумат комиссия тузилган.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …