Главная / Сиёсат / Тошкент йил охиригача дунëнинг барча мамлакати учун электрон виза жорий қилмоқчи
<

Тошкент йил охиригача дунëнинг барча мамлакати учун электрон виза жорий қилмоқчи

01

19-21 ноябрь кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ”да туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум ўтказилмоқда.

Бу ҳақда хабар берган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига кўра¸ 50 давлат ватандошлари учун виза тартибини соддалаштириш¸ 101 давлат учун транзит ва электрон виза тизимининг йўлга қўйилиши ортидан Ўзбекистонга жорий йилнинг 9 ойи давомида келган сайëҳлар сони ўтган йилга нисбатан икки баробарга кўпайган ва 4.4 миллионни ташкил этган.

Халқаро форумда қилган чиқишида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов¸ маҳаллий матбуот хабарига кўра¸ 2018 йил сўнггига қадар дунёнинг барча мамлакатлари учун электрон визани йўлга қўйишни режалаштираëтганини билдирган.

Айни пайтда Абдуҳакимов ўз нутқида Тошкент ҳукумати чет элда яшовчи асли ўзбекистонликлар учун “Ватандош”¸ Ўзбекистонга илмий изланиш ëки дарс бериш учун келувчи хорижликларга “Академик виза”¸ даволанишга келувчиларга “Medical Visa”, ўқишга келувчиларга Student Visa”, зиëратчиларга “Piligrim Visa”¸ инвесторларга эса¸ “Golden Visa” жорий этиш режасида эканини айтган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

tzgriehia_ldox6n748a5nwuxkvxbuuu

Ҳукумат қарори: Эркин Воҳидов мемориал музейи ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул …