Главная / Жамият / “Тасаввуф алломалари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
<

“Тасаввуф алломалари” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

kitob-tagdimotiЎзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси фондида сақланаётган тарихчи-манбашунос олим Комилхон Каттаевнинг “Тасаввуф алломалари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур “Тасаввуф алломалари” китоби ҳақида гапирар экан, муаллиф ушбу китобни ёзишда жуда кўп меҳнат қилгани, соҳа мутахассислари ва тарихий манбаларга мурожаат этганини билдирди. Имом Термизий халқаро илмий- тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг қабрларини топишда Комилхон Каттаев жуда катта ҳисса қўшганини маълум қилди. Жумладан, Имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний каби кўплаб алломаларнинг қабрларини топишда иштирок этганини айтиб ўтди.

Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институтининг катта илмий ходими Сайфиддин Сайфуллоҳ тарихчи-манбашунос олим Комилхон Каттаевнинг “Тасаввуф алломалари” китобида улуғ авлиёлар ва ориф зотларнинг ҳаёти ва ижоди қаламга олингани, мамлакатимиз тараққиётининг янги даврида маънавий меросимизга янгича ёндашиш туфайли тасаввуф алломаларига бўлган эътибор катта бўлаётганини билдирди. Эндиликда уларнинг илмий-маърифий меросларини ўрганиш, ҳаётга татбиқ этиш улкан ижобий натижаларни беришини алоҳида таъкидлади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

5a0057a5-0225-432e-994d-6d4c61fe6e1a_w1023_r1_s

Вазирлар Маҳкамаси пахта терими учун тўланадиган ҳақ миқдорларини эълон қилди

Бу йил машинада терилган бир тонна учун пахта учун 400 минг сўм, қўлда терилган бир …