Главные новости
Главная / Маданият / ТАРВУЗ КЎЗ ВА МИЯ УЧУН ФОЙДАЛИ
<

ТАРВУЗ КЎЗ ВА МИЯ УЧУН ФОЙДАЛИ

tarvuzТарвузнинг фойдалари

     Ёз фасли бошланишидан кеч кузгача юртимизда тарвуз пишиғи мавсуми давом этиб, далада миришкор деҳқонларимиз етиштирган ширин-шакар, қип-қизил тарвуз дастурхонимиз кўркига кўрк қўшиб туради. Турли навлари, ҳар хил катталикда ҳатто қиш ойларида ҳам бозорларимизда мўл-кўл бўлади. Унинг лаззатли қип-қизил мағзи биз инсонлар учун кўпгина фойдали хосиятларга эга. Биз унинг инсон учун фойдали қатор хосиятлари устида тўхталмоқчимиз.

Тарвуз спортчилар учун ҳам фойдали

    Агар сиз жисмоний чиниқишни мақсад қилиб, спорт билан шуғулланаётган бўлсангиз, бу машғулотлар давомида тарвуз истеъмол қилиш нақадар фойдали эканлигини билиб қўйганингиз яхши бўлади. Тарвуз аминокислоталар оиласига кирувчи, бўғимлардаги оғриқни қолдирувчи L-цитруллин моддасига ниҳоятда бойлиги билан ажралиб туради. Спорт билан давомли шуғулланиб, бўғимларда бўладиган аччиқ оғриқни қолдириш учун бу машғулотлардан олдин бир пиёла тарвуз шарбатини ичиб олишингиз кифоя. Бу ҳам оғриқни қолдиради, ҳам чанқовни босади.

Тарвуз уруғини истеъмол қилиш фойдали

     Тарвуз уруғлари қовоқ ёки кунгабоқар уруғлари – пистадан фарқ қилмайди. Тарвуз уруғлари шамоллашнинг олдини олиш хосиятига эга, тери ҳолатини яхшилайди, унинг таркибида темир, цинк, оқсил ва бириктирувчи тўқима бор.

Тарвузнинг деярли ҳаммаси сувдан иборат

   Тарвуз таркибида сувнинг кўплигини кўп эшитганмиз. Унда қанча сув бўлишини ўйлаб кўрмаганмиз. Унинг таркибида 91 % сув мавжуд, шу сабабдан ҳам у энг кам калорияли ширин полиз маҳсулотларидан биридир. Унинг 100 грамида атиги 38 калория бор.

Тарвуз кўз ва мия учун фойдали

Икки карж тарвуз истеъмол қилиш сизнинг кўриш ва ақлий қобилиятингизни яхшилайди. Олимлар ўтказган тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келишди. Бу тадқиқотлар тарвузнинг ширин мағзи А ва В6 витаминларига бой эканлигини кўрсатди. Уларнинг биринчиси А витамини кўриш қобилиятини яхшилайди, иккинчиси В6 витамини хотирани мустаҳкамлаб, фикрлаш қобилияти тезлигини оширади.

Тарвуз ультрафиолет нурлардан ҳимоя қилади

    Инсон организмини ультрафиолет нурлардан бир қатор маҳсулотлар ҳимоя қила олишини фан исботлаган. Тарвуз худди мана шундай моддалар қаторидан ўрин олган.Албатта, тарвуз истеъмол қилиш бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланишни ман этмайди, бошқа томондан тарвуздаги ликопин деб аталувчи модда кучли антиоксидант хоссаларга эга бўлганидан қуёш нурларининг инсонга аёвсиз салбий таъсирига қаршилик кўрсата олади.

Тарвуз таркибидаги қанд моддаси ҳақида

    Пишиб етилган тарвуз 5 % дан 13 % гача енгил ҳазм бўлувчи қанд моддаларига эга. Унинг пишиб етилиши давомида мағзида фруктоза ва глюкоза моддалари ажралиб бошлайди. Сахароза моддаси тарвуз палагидан узилгандан сўнг пайдо бўла бошлайди. Шу сабабли қандли диабети бор кишиларга янги узилган тарвузни оз-оз миқдорда истеъмол қилиш тавсия этилади. Чунки тарвуз қачон палакдан узилганини аниқлаш қийин.

Тарвуз организмдан хилтларни чиқариб юборади

    Тарвуз инсонда ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди, юрак қон томир системаси фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, жигар ва буйракларни тозалайди, шунингдек, организмдан холестерин моддасини чиқариб юборишга замин ҳозирлайди. Тарвуз истеъмол қилишни организмида мунтазам тош ҳосил бўлувчи кишиларга тавсия этилади. Ўрни келганда айтиш лозим, тарвузни овқатланиш рационидан чиқариб юборишга ўринли сабаб бўлмаса, кунига 2-3 кг тарвуз истеъмол қилиш мумкин.

Тарвузда нитратлар йўқлигини текшириш осон

    Тарвуз киши организми учун энг хавфсиз бўлган маҳсулотлар сирасига киради. Унинг қалин пўстлоғи мева ичига атмосферадан турли зарарли моддаларнинг киришига қаршилик қилади. Лекин, айниқса кейинги йилларда тарвузнинг нитрат моддалар ёрдамида етиштирилган ҳосили кўпайиб кетди. Тарвузнинг “тоза” етиштирилганини текшириш жуда осон. Бунинг учун ундан бир бўлак кесиб олиб, сувга солинг. Агар 1-1,5 соат ўтгач, сув лойқаланганга ўхшаш тус олса, ҳаммаси яхши, бу тарвуз зарарли дориларсиз етиштирилган бўлади, агар сувнинг ранги ялтироқ тиниқ қизғиш, қизил ёки қўнғир рангли тус олса, бундай мевани тановул қилмасдан ташлаб юборилгани тўғри бўлади.

Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

tojik-soniya

Тожикча шеърлар / Шерҳо

Дӯст ҳақида тожикча шеър Бархез, то ниҳем сари худ ба пои дӯст, Ҷонро фидо кунем, …