Главные новости
Главная / Жамият / Таровийҳ намозининг биринчи куни кўтаринкилик билан ўтказилди
<

Таровийҳ намозининг биринчи куни кўтаринкилик билан ўтказилди

d38c6f9f322c62c9f7e481233398066cҚалбларга мунавварлик улашгувчи, Ойлар султон Рамазон кириб келди. Бу муаззам соатлар барча интиқ мусулмонларнинг қалбига сурур ва хушнудлик бахш этмоқда.

Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан юртимизнинг ўткир воизларидан бири Одилхон қори Юнусхон ўғли бошчилигида Шайх Зайниддин жоме масжидида таровийҳ намозининг биринчи куни юскак савия ва кўтаринкилик билан ўтказилди. Имом-хатиб «Ҳақиқий мўмимнинг сифатлари» номли таровеҳий суҳбатларини тақдим қилди.

Айтиш керакки, таровийҳ намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур ташриф буюрдилар ва барча мусулмонларни Муборак Рамазон билан қутладилар.

Бу йил ҳам мазкур муқаддас ойга катта тадорик кўрилди. Таровийҳ намозларининг ҳар жиҳатдан мукаммал, тинч ва тартибли ўтиши учун масжид маъмурияти ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Айниқса, бу йил илк маротаба таровий намози muxlis.uz сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан тўғридан-тўғри трансляция қилингани юртдошларимиз учун ажойиб туҳфа бўлди. Мазкур биринчи бор йўлга қўйилган трансляцияни юртимизда ва дунёнинг турли бурчакларидан туриб 12 минг одам томоша қилди. Ватандош-имондошларимиз ижтимоий тармоқларда ўз миннатдорлик сўзлариларини билдиришди. Жонли эфир бугун ҳам соат 21.30 да бошланади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

n5afd6cf70jdzh24ig6z0d_1ycixxtdc

Қуролли Кучлардаги ҳарбий унвонларда ўзгариш юз беради

Ўзбекистон Қуролли Кучларидаги ҳарбий унвонларда ўзгариш юз беради. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва …