Главные новости
Главная / Без рубрики / Танқидга муносабат: «Порлоқ» кўчасига симёғочлар ўрнатилди
<

Танқидга муносабат: «Порлоқ» кўчасига симёғочлар ўрнатилди

Kun.uz сайтида тўрт кун аввал 24 декабрь куни Андижон вилояти, Андижон тумани, «Зангибобо» МФЙдаги Порлоқ кўчасида мавжуд электр таъминотидаги муаммолар ҳақида танқидий мақола берилган эди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мақолада келтирилган камчиликлар ўрганиб чиқилгани, камчиликлар бартараф этилаётгани бўйича маълумот тақдим этди.

«Жорий йилнинг 24 декабрь куни Kun.uz ахборот сайти орқали Андижон тумани, «Зангибобо» МФЙ Порлоқ кўчасида яшовчи аҳоли хонадонларидаги электр энергияси таъминотида муаммолар борлиги бўйича «Бунинг нимаси Порлоқ кўча?» – Андижон туманидаги болалар фақат кундузи дарс тайёрлайдиган маҳалла» сарлавҳали танқидий мақоласи эълон қилинди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан хабарда кўтарилган вазият ўрганилди ҳамда вазиятга ойдинлик киритиб шуни маълум қилади.

Маълум бўлишича, ушбу кўча П/С Охунбобоевдан чиқувчи Қурама электр узатиш тармоғига уланган 1151/250-сонли трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланади. Мазкур ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ 2661 қарори бўйича 2020 йил Давлат дастурга киритилган бўлса-да жамият Бошқарув раисининг топшириғига асосан жорий йилда лойиҳа ишлари тугатилиши белгиланди.

Жамият бошқарув раисининг топшириғига асосан «Андижон ҲЭТК» АЖ бош директори А.Жўраев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан камчиликлар ўрганиб чиқилди ва  «Зангибобо» МФЙ Порлоқ кўчасига янги замонавий 14 дона СВ-105 бетон таянчлар олиб келинди. Махсус техникалар ёрдамида 9 дона бетон таянч ўрнатилди. Ушбу ишлар натижасида аҳоли хонадонлари электр таъминоти яхшиланиши ва сифатли энергия таъминоти янги йил байрамига муносиб совға бўлиши учун  ишлар жадал тарзда давом этмоқда.

Шу ўринда, ҳудудда мавжуд камчиликларга бефарқ бўлмаган Kun.uz ахборот сайтининг жонкуяр журналистларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейилади «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати хабарида.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

ahszeglkdijfaq4pb4wj42o7q5in6aef

«Юзни қўл билан ушламанг» — Вазирлик вакили коронавирусдан сақланиш бўйича тавсиялар берди

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори Ботир Тожиев COVID-19 коронавирус инфекциясидан қандай …