Главная / Маданият / Таксит савдоси

Таксит савдоси

taksitТаксит савдоси ХIХ асрда АКШдаги тикув машиналари ишлаб чикариш компаниясида илк бор йулга куйилди. Кейинчалик бу иш бошка компанияларда кенг куламда жорий килинди. Арабларда бу савдони “Байъун биттаксит”, Британияда “Hirepurkshase”, Америкада эса “Instalment Buying” деб номланади. Хозирги кунга келиб бизнинг диёримизда хам бу савдо тури кулланила бошлади. Бу савдо Тошкентда “Аренда”, Андижонда “Учирма”, Куконда “Еталатма”, Наманганда “Викупка” деб номланмокда. Замонавий истилохда бу савдо тури “Эгалик билан якунланувчи ижара” деб номланади. Бу савдо турини жоиз ва ножоиз суратлари булиб, куйида бу борадаги маълумотлар билан танишиб чикамиз.

Таксит савдосининг лугавий маъноси

Таксит лугатда бир неча маъноларда ишлатилади:

1. “Ажратиш”. قَسَّطَ الْمَالَ بَيْنَهُمْ деса, “Улар уртасида молни ажратди”, деган маънода булади.

2. “Булакларга булиш”. قَسَّطَ الشَّيْءَ تَقْسِيطا деса, “У нарсани маълум булакларга булди”, деган маънода булади.

3. “Тенг килиб булиш”. قَسط الشَّيْءَ بَيْنَهُمْ деса, “Улар уртасида тенг таксим килди”, деган маънода булади.

4. “Хисса”, “Насиба”, “Улуш” маъноларида. أَخَذَ كُلُ وَاحِدٍ مِنَ الشُّرَكَاءِ قِسْطَهُ деса, “Шерикларнинг хаммаси уз улушини олди», деган маънода булади.

5. “Адл” маъносида хам ишлатилади. Аллох таоло бундай мархамат килади: قُلْ أَمَرَ رَبِّي بِالْقِسْطِ  “(Яна) айтинг: Раббим адолатли булишга буюрган”. Шунингдек, факихлар уз ибораларида إِنَّ لِلزَّمَنِ قِسْطاًдейишса, бунинг маъноси “Вактнинг пулдан булган тенг улуши бор” булади.

6. Яна “Хакдан адашган” деган маънода хам келади. Аллох таъоло шундай мархамат килади: وَأَمَّا الْقَاسِطُونَ فَكَانُوا لِجَهَنَّمَ حَطَبًا  “Аммо (йулдан) озганларга эса, бас, улар жаханнамга утин булувчи кимсалардир”.

7. “Бахиллик”.قَسَّطَ عَلَى عِيَالِهِ تَقْسِيطاًдейилса, “Оиласига нафакада бахиллик килди” маъносида булади.

    Биз урганаётган таксит савдосига шаръий ва лугавий жихатдан юкоридаги маънолардан биринчи ва иккинчиси, яъни “ажратиш” ва “булакларга булиш” маънолари тегишлидир. Шундай килиб “таксит савдоси” сузининг маъноси “булиб-булиб бериш савдоси” маъносида булади. “Бу савдода булиб-булиб бериладиган нарса пул буладими ёки товарми?!” деган савол пайдо булиши мумкин. Таксит савдосида булиб-булиб бериладиган нарса пул булади, товар эмас. Чунки товар муайян нарса булиб, уни кечиктириш мумкин эмас. Таксит − савдонинг бир тури ёки бошкача килиб айтганда, товарнинг пулини адо килиш йулидир. Ана уша пул маълум вактларда, маълум булакларда адо килинади.

Таксит савдосининг шаръий истилохи:

     “Молни накд килиб, пулни эса муайян вактда, муайян булакларда адо килиш эвазига савдо килиш таксит савдоси дейилади”. Бундан мурод мабиъ, яъни сотилаётган товар уша захоти берилади, пул эса, насия булади. Таксит савдодаги асосий нарса пулни кечиктиришдир. Агар пул кечиктирилмайдиган булса деб таксит савдоси хисобланмайди. Бунда савдо молининг бахоси накд тулашга нисбатан кимматрок ёки баробар ёхуд пастрок булишининг эътибори йукдир.
Ислом фикхи академиясининг 7-мажлисида ушбу савдо тугрисида уламолар мунокашалари тинглангач, унинг жоизлиги тугрисида карор кабул килинди. Таксит савдоси янги пайдо булган муомала туридир. Шунинг учун кадимги фукахоларимиз китобларида таксит савдоси хакида алохида булимлар учрамайди. Булса хам насия ва муддат белгилаш борасида маълумотлар келган. Факихлар пули кечиктириб бериладиган муажжал савдо ва таксит савдолари хакида сузлашган булсалар хам, бу борада алохида китоб ёки боб ёзишмаган. Имом Шофиъий салам, яъни мабиъни кечиктириб топшириш савдоси борасида очик-ойдин айтиб: “Агар олаётган мабиънинг хар бир улушининг нархи маълум булса, бу савдо тури жоиз”, деганлар.
Таксит савдоси борасида хозирги кундаги мухаддис ва факихларнинг китобларида алохида мавзулар бор. Бунинг сабаби, хозирги замонда бу муомала тури борган сари ривожланиб бормокда хамда турли ташкилотлар бу савдо тури билан шугулланишмокда. Хаттоки бу савдо тури давлатлараро савдо-сотикларда кулланиб бориляпти.
Таксит савдоси насия савдосининг бир туридир. Чунки таксит савдосида хам мол уша захоти берилади, пулнинг хаммаси ёки баъзиси маълум булакда ва маълум вактга кечиктирилади. Бу булаклар йилнинг маълум бир вактида, масалан, хар ойда беришга келишилиши мумкин. Ёки келишувга асосан турли хил булади.
Келишилган нарх бозордаги билан тенг буладими, баландрокми ёки арзонми фарки йук. Лекин одатда таксит савдосида молнинг нархи бозор нархидан баланд булади. Агар бир кишининг накд пули булса, бозордан арзонрок нархга сотиб олишга имкони бор. Лекин таксит савдоси билан сотиб олмокчи булса, сотувчи бозор нархига кунмайди, балки кимматрокка сотишни истайди. Шунинг учун хам одатда, таксит савдолари бозор нархидан баланд нархга келишиш асосида тузилади.

Таксит савдосининг куриниши

Таксит савдосининг бир неча куринишлари бор. Бунда сотувчи молни уз нархидан баландрок нархга, пулини булиб-булиб тулаш эвазига сотади. Харидор пулга кодир булмаганлиги сабабли сотувчидан пулини булиб-булиб тулаш эвазига сотиб олади. Мисол: Сотувчи молни накдга булса, 100 га, бир ой муддатга булса, 110 га, икки ойга булса, 120 га, уч ойга булса, 130 га дейди. Агар бу куринишда юкоридагилардан бирини аник килиб олинса, савдо дуруст булади. Масалан, харидор «Икки ойга 120 га сотиб олдим» деса, савдо дуруст булади. Агар кайсидир бирини танлаб оларман, деб мубхам холда иккиси таркалса, савдо дуруст булмайди. Балки рибо булади. Шунингдек, бир киши бу кийимни 10 га накдга сотдим, ёки насияга 20 га сотдим деса, харидор иккисидан бирини аник килмасдан ажралса, жумхур факихлар ва мухаддислар наздида бу савдо фосид хисобланади. Чунки бу ерда улар пулни аник килиб олишмади. Пулнинг ноаник булиши савдони нодуруст холатга келтириб куяди. Хадиси шарифда бундай савдо килишдан кайтарилган.
Агар харидор иккисидан бирини накд ёки насиясини танласа, савдо дуруст булади. Чунки улар пулни аник килиб олишди ва муайян бир савдога келишиб олишди. Бу эса, шаръан дуруст булган савдодир. Чунки бу холатда 2 томон мубхамликка кура эмас, балки битта акдга келишган холда таркалдилар.
Исломий банклар махсулотни накдга сотиб олиб, харидорга мустакил акд билан маълум фойда эвазига таксит савдоси билан сотишади.
Хулоса урнида айтиш мумкинки, бу савдо тури шаръан халолдир. Унга тегишли шартлар, хукмлар ва бу савдони бузиб юборадиган холатлар хусусида келгусида суз юритамиз. Максадимиз кишилар бу савдо турини яхши урганиб, килаётган савдоларини шариатга мувофик тарзда амалга оширишларидир. Аллох талодан бу борада барчамизга ёрдам беришини сураб коламиз.

Насруллох Халим тайёрлади

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Тугилган кун табрикотлари 2023

Киска, узок, ихчам, расмли тугилган кун хабари ва енг яхши табрик сузлари Тугилган кун мухим …