Главная / Жаҳон / Тожикистон – дунёдаги мобил Интернети энг суст мамлакат
<

Тожикистон – дунёдаги мобил Интернети энг суст мамлакат

Халқаро Speedtest Global Index ташкилоти маълумотига кўра, мобил Интернет тезлиги бўйича Тожикистон жаҳоннинг 124 мамлакати орасида энг охирги ўринни эгаллаган.

Марказий Осиё минтақасида Қазоғистон мобил Интернет тезлигида биринчи ўринда бўлса, Қирғизистон ва Ўзбекистонда Тожикистонга қараганда Интернет суръати уч ва икки баравар тез эканлиги қайд этилган.

22 ноябрда нашр этилган Speedtest Global Index халқаро ташкилотнинг янги ҳисоботига кўра, жорий йилда Интернет суръати Тожикистонда бир сонияда фақат 4,97 мегабитни ташкил этмоқда.

Тожикистондаги Интернет тезлиги ҳатто нотинч ва жанглар давом этаётган Ироқ (6,34 мегабит) ва Афғонистон (5, 28 мегабит) каби давлатлардан ҳам сустроқдир.

Тожикистонда Интернет суръати пастлиги нафақат халқаро ташкилотлар, балки мамлакатдаги интернет фойдаланувчилари томонидан ҳам таъкидланади.

Фойдаланувчилардан бири Маҳди Холиқ Тожикистондаги Интернет суръатини “тошбақанинг юриши”га ўхшашини айтади.

“Фақат бир суратни сайтга жойлаш учун 15-20 минут кутиб туришга тўғри келади. Агар VPNдан фойдаласангиз Интернет суръати бутунлай тушиб кетади. Бундай ҳолат ҳам жуда кўп вақтни олади, ҳам одамни асабийлаштиради,” –деди Холиқов.

Номини очиқламаслик шарти билан Озодлик билан суҳбатлашган бир мобил ширкат ходими бундай вазиятга Интернет хизмати Тожикистонда монополия бўлганини сабаб қилиб кўрсатди.

Унга кўра, Тожикистон алоқа давлат хизматига алоқадор ширкатлар мамлакатга Интернет етказишни монополия қилган ва барча мобил ширкатлари улардан Интернет сотиб олишга мажбурдир.

Ахборот технологиялари бўйича мутахассис Фариштамоҳ Гулованнинг айтишича, мамлакатдаги Интернет хизмати тобора ёмонлашиб бормоқда.

“Бундай вазият тажрибали мутахассисларни мамлакатни тарк этишга мажбур этган. Хорижлик инвесторлар ҳам Тожикистондаги алоқа тизимига сармоя киритишга мойил эмаслар,” – дейди Фариштамоҳ Гулова.

Жорий йил Тожикистондаги мобил ширкатларига мустақил равишда хориждан мамлакатга Интернет етказиш тақиқланди.

Улар фақат Алоқа хизмати ихтиёридаги ширкатлардан Интернет олишлари мумкин.

Интернет суръати пастлиги билан бир қаторда Алоқа хизмати турли баҳоналар билан Фейсбук, Ютюб, Одноклассники ва мустақил ахборот агентликлари сайтларини бекитиб қўйган.

Масалан, сентябрь ойида Бадахшон вилоятининг маъмурий маркази Хоруғ шаҳрида бўлиб ўтган норозилик намойишлари ортидан Тожикистонда Фейсбук, Ютюб, “Азия Плюс”, “Ахбор” ва бошқа мустақил агентликлар сайтларига кириш VPN ёрдами билан ҳам имконсиз бўлиб қолди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

red9vib6sf55hlfp04ynf-rbjez8j8sj

Тожикистонда 13 маҳбус нондан заҳарланишдан ўлди

Тожикистонда 7 июлда мамлакатнинг шимолидан Душанбе ва жанубдаги колонияларга маҳбусларни кўчириш вақтида 13 маҳбус заҳарланишдан …