Главная / Маданият / Таҳорат ва простатит
<

Таҳорат ва простатит

tahoratҲозирда простатит касаллиги жуда кенг тарқалган бўлиб, айниқса, бепуштлик, мизож сустлиги каби қатор асоратлари билан хатарлидир. Айтиш керакки, таҳорат жараёнидаги айрим амалларнинг бажарилишида эътиборсизлик туфайли эрлик безининг яллиғланиш ҳолатлари учрамоқда. Бугунга келиб намозхон ёшлар орасида ҳам бу дард кўп учрамоқда. Таҳорат жараёнидаги кўпчилик аҳамият бермайдиган айрим жиҳатлар простатитга мойиллик туғдиради.

   Аввало юқоридаги фикримизни “таҳоратда ҳам зарар бор”, деб тушуниш мутлақо нотўғри. Ҳолбуки, таҳорат тўғри амалга оширилганда ўта фойдали экани тиббий жиҳатдан ҳам исботланган. Болалигимда эсимда қолган бобомнинг айрим одатларидан бу кунга келиб анчагина маъно илғагандекман. Бобом жойнамоз сифатида ишлатадиган белбоғлари билан биргаликда доимо кичик сочиқдек келадиган мато ҳам олиб юрардилар. Бу қалин матони ҳар икки-уч кунда ювиб, қуритиб қўйдирсалар-да, нимага ишлатишларини тушуна олмасдик. Қолаверса, офтобга сув олиб, кесак бўлакларини қуёш қиздирадиган, соя тушмас жойга қўйишни асло канда қилмасдилар. Ушбу амалларнинг ҳикматини энди англаб етаётгандекман.
Одатда, ҳожатхонага кирилгач, истинжо учун қуруқ кесак ишлатилади. Офтобда қизиб турган кесакда эса ўзига хос бактерицид хусусият мавжудлиги шубҳасиздир. Шунингдек, боболаримиз таҳорат учун, албатта, оловда илитилган сувни ишлатиб, чап қўл ёрдамида покланганлар. Афсуски, айрим жойларда иссиқ сув таъминоти йўлга қўйилмагани боис, авратларини совуқ сувга чайишга мажбур бўлган баъзи ёшлар хасталанмоқдалар. Ҳожатдан сўнг барибир пешоб йўлларида бир неча томчи нажосат қолиши мумкин. Бу томчи таҳоратни бузмаслиги учун унинг чиқиши ҳожатхонада кутилиши ёки аъзо учига бир парча ҳожатхона қоғозини қўйиб туриш лозим бўлади. Бу томчилар чиққандан сўнг эса аъзолар илиқ сувда чайилиши лозим. Юқорида бобом ёнидан қўймайдиган сочиқдек мато ҳақида гапиргандим. Боболаримиз илиқ сув билан авратлар чайилган заҳоти бу аъзоларнинг ўта нозиклигини англагандай шу мато билан тезда артинишган эканлар.
Афсуски, ҳозирги ёшларимизнинг аксарият қисми таҳоратдан сўнг, гарчи юз-қўлларини артиш учун алоҳида тоза сочиқ тутсалар-да, аврат учун ҳам алоҳида сочиқ ва ҳожатхона қоғози доимо ёнларида бўлиши зарурлигини англаб етмаётирлар. Простата безининг яллиғланишида тананинг, хусусан чотнинг совқотиши муҳим ўрин тутади. Ота-боболаримиз даврида ҳар бир хонадонда қиш бўйи сандалда ётиш одат бўлган. Бу эса ўтмишнинг ўзига хос профилактик тадбири бўлиб, ҳозирги табобатдаги балчиқ, парафин, озокерит кабилар билан даволанишнинг ўрнини бемалол босганлиги шубҳасиз.

Ихтиёр, уролог

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …