Главная / Иқтисодиёт / Тадбиркорлар можароси. Қашқадарёда президентга кўрсатилган лойиҳа нега охиригача етказилмай қолмоқда?

Тадбиркорлар можароси. Қашқадарёда президентга кўрсатилган лойиҳа нега охиригача етказилмай қолмоқда?

Kun.uz таҳририятига Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридан қизиқ мурожаат келиб тушди. Унда мурожаатчи қурилиши учун миллиардлаб кредит олинган истироҳат боғи қурилиши охирига етказилишида сунъий тўсиқлар пайдо бўлгани ва президентга тақдим қилинган лойиҳа майдонининг бир қисми айрим мансабдор шахслар томонидан олиб қўйилаётганини баён этганди. Муаммони жойига бориб ўргандик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2017 йилнинг 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташриф буюрганди.

Ташриф давомида Қашқадарё вилояти ҳудудида амалга оширилиши кўзда тутилган бир неча лойиҳа президентга тақдим қилинганди. Шундай лойиҳалардан бири Қарши шаҳрида қурилиши кўзда тутилган «Алишер Навоий» номидаги истироҳат боғи бўлиб, лойиҳа «ASINZA-BZ» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бахтиёр Жўраев томонидан давлат раҳбарига намойиш этилганди.


Бахтиёр Жўраев

Жамият раҳбари лойиҳа деярли тугатилгани, бироқ боғ автотураргоҳ майдонининг бир қисми баъзи мансабдор шахслар томонидан олиб қўйилгани ҳақида гапирди.

«Президентимизнинг 2017 йилдаги Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида мазкур истироҳат боғи лойиҳасини тақдим қилгандик. Президент керакли кўрсатмаларни бериб ишимизга ривож тилаганди. Бироқ, ҳозирги кунда мазкур боғга кириш қисмида қурилаётган автотураргоҳ майдонининг бир қисми олиб қўйилмоқда.

Боғга энг зарур жой бу – автотураргоҳ. Дам олиш кунлари келган одамлар ўз машиналарини бу жойга қўйиши керак. Йўл четига қўя олмайди, ЙПХ ходимлари жарима қўллаши мумкин. Автотураргоҳ бўлмаса, сунъий тиқилинчлар пайдо бўлади. Кўпчилик боғга машинасида келади. Оилавий келганлар ўз машиналарини қаерга қўяди?

Аввалига автотураргоҳнинг умумий майдони олиб қўйилди. Кейин прокуратура протести билан бир қисмини қайтариб олдик. Лекин тўлиқ қайтариб ололмасак, мижозлар камайиб банкротлик ёқасига келиб қолишимиз ҳам мумкин. Миллиардлаб кредитларимиз турибди. Тўлашимиз керак.

Миллий банк ташаббуси билан бошланган лойиҳамизга 2 миллион доллардан ортиқ кредит ажратилганди. Чет элдан техникалар олиб келиб ўрнатганмиз. Президентимизга замонавий форматда кўрсатгандик. Улар биздек тадбиркорлар кўпайишини астойдил хоҳлагандилар. Бироқ, мана шундай сунъий тўсиқлар пайдо бўлаверса биз нима қилайлик? Жар ёқасига яқинлашяпмиз. Бирор марта ташкилотларга шикоят билан арз қилмагандим. Ахийри мурожаат қилишга мажбур бўлдим», – деди жамият раҳбари.

Шундан сўнг, иккинчи тараф сифатида «Техномаш» МЧЖ вакили Хуршид Шукуровдан изоҳ олдик.


Хуршид Шукуров

«Дастлаб бу лойиҳа қурилиши учун шаҳарда жойлашган 42 гектарли майдоннинг 5 гектар қисми шаҳар ер захирасига олинганди. Бу ҳудудда истироҳат боғи қурилиши кўзда тутилганди. Автомобил тураргоҳ майдони ҳам шу ҳудуднинг ичида эди.

Автотураргоҳ майдони ҳудуди қурилиш бошланишидан аввал қурилиш ишлари учун кўмак мақсадида олинганди. Лекин президентга тақдим қилинганда, менга қарашли ер ҳам қўшиб юборилган. Шунда ҳудудимда ўз қурилишини бошлаган жамият раҳбарига боғландим. У лойиҳа тасдиқлангани ва ҳудуд боғнинг бир қисмига айланганини таъкидлади.

Кейинчалик тегишли судга бериб бу низоли ҳудуд масаласида судда ҳам ютиб чиқдик. Нега масъул ходимлар менинг ҳудудимни лойиҳага қўшиб президентга кўрсатишганини, очиғи тушунмадим. Шу вақтгача бу жамият билан ҳудуд масаласида тортишувимиз бўлмаганди. Лекин ҳозирга келиб катта жанжал юзага келмоқда», – деди жамият вакили.

Кейин иккала тарафдан барча ҳужжатларни олиб ўз журналистик суриштирувимизни бошладик.

2004 йил 16 ноябрда «Қарши уй-жой саноат қурилиш» жамиятига қарашли 29-МККнинг «Алишер Навоий» номидаги истироҳат боғидаги 6205 кв.м. ер майдони «Техномаш» фирмасига сотилган. Вақт ўтгач шаҳар ҳокими И.Асадовнинг 2005 йил 4 январидаги қарори билан жамиятга мазкур ҳудуддаги 5016 кв.м. ер майдони доимий фойдаланиш учун топширилган. Ер майдони шаҳарнинг кейинги ҳокими Ш.Турсуновнинг 2009 йил 27 апрелдаги қарори билан (ҳудуд қайтадан ўлчанганми, йўқми, билмадик), 6204 кв.м. қилиб «Техномаш» фирмасига берилган. 2015 йил 29 майда бу ҳудуд Қарши шаҳар кадастр томонидан қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.

Орада низо вужудга келган. Ўша вақтдаги хўжалик суди қарорига асосан шаҳар ҳокими Ж.Фозиловнинг 2016 йил 26 декабрдаги қарори билан 6204 кв.м. ер участкаси жамиятга меҳмонхона ва спорт майдончалари қуриш учун ажратиб берилган. Президент ташрифигача (2017 йилнинг февраль ойи) 2016 йилнинг 28 ноябрь кунида ҳозирги ҳоким Ж.Фозилов давлат раҳбарига кўрсатиладиган лойиҳа майдонига нисбатан (5 гектар ҳудуд учун) қарор чиқарган.

Унинг шаҳар схемасида кўрсатилган контурларига қарасангиз, «Техномаш» фирмаси ҳудуди ҳам автотураргоҳ ўрни сифатида кўрсатиб ўтилган. Лойиҳа далолатномасига шаҳар ҳокими ўринбосари Ф.Шомуродовдан бошлаб барча масъул идоралар имзо чекиб, муҳрларини босган. Бошқа ҳужжатларда ҳам барча керакли ишлар амалга оширилган. Ва бу лойиҳа паспорт сифатида президентга тақдим қилинган. Чунки боғга келадиганлар учун автотураргоҳ жуда муҳим. Усиз иложи йўқ. Йўқса, савол туғилиши мумкин. Чунки, боғнинг асосий майдонида автотураргоҳ ўрни кўрсатилмаган. Боғни катта йўлга улаш жойи сифатида низоли ҳудуд кўрсатилган. Президентга буни кўрсатишган, лойиҳа уларга маъқул келган ва қурилишига рухсат берилган.

Аниқланишича, шу ва бошқа ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан 2018 йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205 («ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш»), 207 («мансабга совуққонлик билан қараш») ва 228 («ҳужжатлар, штапмлар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш») моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган экан.

Қўлимизда мавжуд маълумотларга таяниб, «Техномаш» МЧЖ вакилига саволлар билан қайта юзландик. «Қарши уй-жой саноат қурилиш» жамиятида эгалик ҳуқуқи бўлмасдан «Техномаш» МЧЖга ерини сотган бўлиши мумкинлиги, гарчи олди-сотди шартномасида 6205 кв.м. кўрсатилган майдон кўрсатилган бўлсада, собиқ шаҳар ҳокими И.Асадов 5016 кв.м. ўлчамдаги майдон ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолагани, нима сабабдан кейинчалик бошқа ҳоким Ш.Турсунов даврига келиб майдон қайта ҳисобланиб, 6204 кв.м. қилиб белгилангани ҳақида сўрадик.

«Мулкимиз ҳақиқий эгаллаб турган жойи 6204 кв.м. бўлгани сабабли шаҳар ҳокимиятига мурожаат қилганмиз. Вақт ўтиб бу ҳудуднинг ҳақиқий эгаллаб турган майдонига нисбатан ҳокимнинг қарори чиқарилган», – деб изоҳ бериб ўтди «Техномаш» МЧЖ вакили Хуршид Шукуров.

Маълумотларни олгач, изоҳ олиш учун шаҳар ҳокимлигига бордик. У ердан шаҳар ҳокимини топа олмадик. Оз фурсат ўтиб шаҳар ҳокими Жамшид Фозилов ва Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев оддий халқ вакиллари билан учрашув ўтказаётгани ҳақида хабар топдик. У ерга бориб вилоят ҳокимига муаммони тушунтирдик. Вилоят ҳокими муаммони «адолатли ҳал этинглар» деб шаҳар ҳокимига алоҳида топшириқ берди. Шаҳар ҳокими ҳолат юзасидан тушунтириш бериб ўтди.

«Суд қарори билан автотураргоҳ майдони «Техномаш» МЧЖга берилган. Лойиҳа ўша вақтда президентга кўрсатилган. Уларнинг ташаббуси билан бўлган. Агар прокуратура протест келтириб, суд қарори асосида бекор қилса, менинг қарорим ҳам бекор бўлади. Лойиҳани Шавкат Мирзиёевга Миллий банк тақдим этган. Кўрсатишдан аввал шаҳар ҳокимлигидан сўрамаган. Лойиҳа банкнинг кредити эвазига бўлган. Далолатномалардаги тафовутга тўхталсак, ўша вақтда Миллий банк раиси келган вақтда бир кунда тезлаштириб қилинган иш эди. Қарор ости ҳужжатининг ҳақиқийсини кейинроқ тақдим этганмиз», – деди у.

Сўнг, Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкидан изоҳ олишга уриндик. Сайтида кўрсатилган қўнғироқларга ҳам боғланишга ҳаракат қилдик. Ҳозирча ҳаракатларимиз самарасиз якунланди.

Шу ўринда бир неча саволлар юзага келди. Нега ташрифдан аввал ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмаган? Нима учун бошқа тадбиркорга тегишли бўлган ҳудуд давлат раҳбарига кўрсатилган? Наҳотки бундан ҳеч қайси мансабдор шахснинг хабари бўлмаган? Агар президент келгунича мансабдор шахсларнинг хабари б

Яна маълумот

rj1axtqfrwtjciseoyi1jmakqk8ga0ng

Captiva 5 нархи неч сум эълон

«Сaptiva 5» 221 млн 691 минг сўмдан 309 млн 900 минг сўмгача нархда сотувга чиқарилади. …