Главные новости
Главная / Жамият / Тадбиркорлар божхона юк декларациясини электрон тарзда тақдим этиши мумкин бўлади
<

Тадбиркорлар божхона юк декларациясини электрон тарзда тақдим этиши мумкин бўлади

elektron-tarzМаълумки, бугунги кунга қадар тадбиркорлар экспорт ва импорт амалиётларини бажариш чоғида божхона юк декларацияларини тўлдириш учун албатта божхона брокерига мурожаат қилар ҳамда ортиқча харажат сарфлаб, шартнома асосида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар кўмагида ушбу ишни амалга оширишлари зарур эди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Чунки, амалдаги тартибларга кўра божхона органларига божхона юк декларацияларини тақдим этиш ваколати фақатгина тегишли малака аттестатига эга бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларга берилган эди холос.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   ПФ-5414-сон фармонига мувофиқ  тадбиркорларга бу борада янада кенг қулайликлар яратилди.

Яъни, 2018 йил 1 июлдан бошлаб, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига божхона брокерларига мурожаат қилмасдан  туриб, божхона юк декларацияларини интернет тармоғи орқали ўзлари тўлдирган ҳолда божхона органларига электрон тарзда тақдим этиш ҳуқуқи берилди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

rqdyhr_j2-lrc-a7dfaholtlbj2pmnlj

Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия …