Главная / Жамият / Тадбиркор ҚҚС тўлашда қонунни бузса, рўйхатга тушади
<

Тадбиркор ҚҚС тўлашда қонунни бузса, рўйхатга тушади

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш эндиликда қай тартибда амалга оширилади?

Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш тўғрисидаги Низом лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси орқали умумхалқ муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Soliq plus’нинг ёзишича, мазкур Низом лойиҳасига кўра Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг аризаси келиб тушган санадан эътиборан етти иш куни ичида қуйидагиларни таҳлил қилади:

раҳбарнинг шахсини идентификация қилади (фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, доимий ва (ёки) вақтинча яшаш жойи, паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат реквизитлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами, уй телефони рақами, тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган жойдаги телефон рақами, уяли алоқа телефони рақами, электрон почта манзили);

солиқ тўловчи тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказилган манзилда ҳақиқатда жойлашганлиги;

ўз кўчмас мулкига эга бўлмаган тақдирда ижара шартномасининг мавжудлиги;

ходимларнинг ёки ёлланиб ишловчи жисмоний шахсларнинг сони;

электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириши, сақлаши ва ҳисобини юритиши.

Шу билан бирга, Давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари ахборот олиш мақсадида рўйхатдан ўтказилаётган тадбиркорлик субъектида раҳбарлик вазифаларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахсларни суҳбатга таклиф этишга ва рўйхатдан ўтказилаётган тадбиркорлик субъекти жойлашган жойга боришга ҳақли.

ҚҚСга оид ҳуқуқбузарликлар

Таҳлил натижаларига кўра ариза берувчи 3 та гуруҳдан бирига киритилади:

ҚҚСга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари;

ҚҚСга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

ҚҚСга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи оз бўлган тадбиркорлик субъектлари.

ҚҚСга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари жумласига:

раҳбарининг ёки рўйхатдан ўтказилаётган тадбиркорлик субъектида раҳбарлик вазифаларини ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахсининг шахси аниқланмаган;

ҳақиқатда жойлашган жойи тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказилган манзилига мос келмайдиган;

ўз кўчмас мулкига эга бўлмаган тақдирда ижара шартномаси мавжуд бўлмаган;

ёлланиб ишловчи ходимлари бўлмаган солиқ тўловчилар киритилади.

ҚҚСга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъектлари жумласига:

рўйхатдан ўтказилаётган тадбиркорлик субъектининг раҳбари ёки раҳбарлик вазифаларини ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчининг шахси идентификацияланган, бироқ молиявий-хўжалик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлмаган;

бухгалтерия ҳисобини юритиш вазифаларини амалга оширувчи, тегишли билим ва кўникмалари бўлган ходимга эга бўлган ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматларини кўрсатувчи профессионал ташкилот билан шартнома тузган;

ҳақиқатда жойлашган жойи тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказилган манзилига мос келадиган;

ўз кўчмас мулкига эга бўлмаган тақдирда ижара шартномаси мавжуд бўлган;

ёлланиб ишловчи ходимлари бўлмаган ёхуд уларнинг сони 1-2 кишини ташкил этадиган солиқ тўловчилар киритилади.

ҚҚСга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи оз бўлган тадбиркорлик субъектлари жумласига:

рўйхатдан ўтказилаётган тадбиркорлик субъекти раҳбари ёки раҳбарлик вазифаларини ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахси идентификацияланган ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятининг тегишли турини амалга ошириш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган;

бухгалтерия ҳисобини юритиш вазифаларини амалга оширувчи, тегишли билим ва кўникмалари бўлган ходимга эга бўлган ёки бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматларини кўрсатувчи профессионал ташкилот билан шартнома тузган ёхуд бухгалтерия ҳисобини юритиш электрон дастури мавжуд бўлган;

ҳақиқатда жойлашган жойи тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказилган манзилига мос келадиган;

ўз кўчмас мулкига эга бўлмаган тақдирда ижара шартномаси мавжуд бўлган;

ходимларининг сони 3 кишидан ошадиган солиқ тўловчилар киритилади.

Тадбиркор ҚҚС бўйича хавф гуруҳига киритилса

Ахборотни таҳлил қилиш якунланган кунда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ариза берувчи ҚҚС бўйича хавф гуруҳларидан бирига киритилганлиги тўғрисида билдиришнома юборилади.

Агарда солиқ тўловчи:

ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи юқори бўлган гуруҳга киритилса, рўйхатга қўйишни рад этиш тўғрисида;

ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи ўрта бўлган гуруҳга киритилса, солиқ назорати бўйича фаол тадбирларни ўтказган ҳолда рўйхатга қўйиш тўғрисида;

ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи кам бўлган гуруҳга киритилса, рўйхатга қўйиш тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига билдиришнома юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси рўйхатга қўйиш чоғида солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилган рўйхатга қўйиш тўғрисидаги ариза ва давлат солиқ хизмати органининг рўйхатга қўйиш тўғрисидаги қарори асосида рўйхатга қўйиш Гувоҳномасини шакллантиради.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

yyuxezbonrmkyy-6julmhzttgpvvhviy

Қондаги холестерин миқдорини камайтирувчи маҳсулот маълум қилинди

Мутахассислар бириктирувчи тўқима ва антиоксидантлар манбаи ҳисобланувчи, овқат ҳазм қилишни яхшиловчи, озишда ёрдам берувчи ва …