Главные новости
Главная / Жамият / Тадқиқот: 66,5 фоиз ўзбекистонликларга кўра мамлакатда коррупция тарқалган
<

Тадқиқот: 66,5 фоиз ўзбекистонликларга кўра мамлакатда коррупция тарқалган

Ижтимоий сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг 66 фоиздан кўпроғи мамлакатда коррупция тарқалган, деб ҳисобламоқда. Сўралганларнинг 29 фоизи фикрича, Ўзбекистондаги мансабдорларнинг ҳар иккинчиси порахўрдир. Олий Мажлис юқори палатаси раиси Ниғматилла Йўлдошев 2019 йил 15 июнда Сенатда бўлиб ўтган мажлисда шу рақамларни келтириб ўтди, деб хабар қилади Kun.uz мухбири.

Йўлдошев, шунингдек Transparency International ташкилотининг 2018 йил учун эълон қилган «Коррупцияни ҳис қилиш индекси» маълумотлари билан ўртоқлашди. Унинг билдиришича, Ўзбекистон мазкур индексда 100 баллик тизимда 23 балл олган. Бу 2017 йилги кўрсаткичга қараганда 1 балл кўп, бироқ умумий рейтингда Ўзбекистон бир поғона пастлаб, 180 давлат орасида 158-ўринни эгаллаган.

idgcwm2mcm-ly0v4xfnbumz2qyt9gkae

Сенат раисининг таъкидлашича, «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан жорий йилда ўтказилган коррупция бўйича сўров натижалари ҳам хавотирлидир. Чунки, сўровда қатнашганларнинг 66,5 фоизи Ўзбекистонда коррупция сингари салбий ҳолат тарқалган, деб ҳисобламоқда. Қарийб 17 фоиз иштирокчилар коррупция ҳамма жой ва соҳаларни қамраб олган, деган фикрда бўлса, сўралганларнинг 29 фоизи мансабдорларнинг ҳар иккинчиси коррупционер, деб ҳисоблайди.

«Сиз ва бизни масъул сифатида ўйлантирадиган яна бир кўрсаткич борки, у барчамизни том маънода огоҳликка чақириши керак. Сўровда иштирок этганларнинг 26 фоизи мамлакатда коррупцияга қарши ўтказилаётган курашда очиқлик ва ошкоралик, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари етарли эмас ва бу ҳолат коррупциянинг асосий сабабларидан деб ҳисоблайди», – деди Ниғматилла Йўлдошев.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ulqyj8r8e5gmdbxf4vz84ic13xlao0v8

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи янги автомобиль тақдимоти бўлиб ўтди. У аввалгиларидан бутунлай фарқ қилади

Бугун, 27 ноябрь куни пойтахтда SamAuto компаниясининг янги автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Бунинг ўзига хос …