11/10/2024
Главная / Маданият / Табиий усул – Лактацион аменорея усули

Табиий усул – Лактацион аменорея усули

Лактацион аменорея усули – ЛАУ – бу ҳомиладорликнинг олдини олишнинг табиий усули бўлиб, аёллар уни туғурукдан сўнг дастлабки 6 ой ичида фақат кўкрак сути билан эмизиш даврида қўллашлари мумкин. ЛАУ кўкрак сути билан эмизишнинг физиологик хусусиятларига асосланади. Боланинг она кўкрагини сўриб эмиши жараёнида аёл организмида овуляцияни (тухум хужайра етилишини) чақирувчи гормонлар ишлаб чиқарилиши тўхтайди.

Лактацион амепорея усулидан қандай фойдаланилади?

lak

ЛАУ фақатгина аёп доимий ва тез-тез кўкрак сути билан эмизган ҳолдагина самарадорлидир. Аёл болани ҳеч булмаганда кундуз куни ҳар 4 соатда ва кечаси 6 соат ичида эмизиши шарт. Кўкрак сути билан эмизиш вақтида ушбу ҳомиладорликдан сақлаш усули ҳали ҳам самарадорли эканлигини билдирадиган баъзи белгилар борлигини аёллар кузатишлари керак.

Афзалликлари:

  • усулнинг самарадорлиги 98%ни ташкил қилади;
  • усул бола саломатлиги учун катта аҳамиятга эга бўлган кўкрак сути билан эмизишни қуллаб-қувватлайди. ЛАУ таъсирининг тўхташи – ҳайз кўришнинг тикланиши ҳомиладорликнинг олдини олиш учун бошқа усулдан фойдаланишни тақозо қилади;
  • моддий маблағлар сарф қилишни талаб қилмайди;
  • жинсий алоқага тусқинлик қилмайди.

Келиб чиқиши мумкин бўлган муаммолар:

  • баъзан аёл етарли даражада тез-тез ва мунтазам равишда эмизиб туришига имкони булмаслиги мумкин;
  • бола 6 ойлик булганидан сунг аёл ҳомиладорликнинг олдини олишнинг бошқа усулини танлаши керак.

Шифокорингизга мурожаат қилинг, агарда:

  • эмизишда даволашни талаб қиладиган қуйидаги ҳолатлар, масалан, сутнинг кукракда йиғилиб қолиши, кўкракдан ажраб чиқишининг қийинлашуви, мастит ёки абсцесс каби қийинчиликлар туғилса.

Симптотермал усул – бу усулни қўллаганда аёл узининг фертиллигини (асосан, бачадон бўйни шиллиғининг ҳолати ва тўғри ичакдаги тананинг базал иссиғини текшириб) назорат қила олади. Исталмаган ҳомиладорликка йўл қўймаслик учун аёл ўзининг фертил (ҳомиладор бўлиш хусусияти) ёки «хавфли» кунларида жинсий алоқада булмайди. Ҳомиладор булиш учун эса жуфтлар аёлнинг фертил кунларида алоқа қилишлари керак.

Бу усул қандай гаъсир кўрсатади?

Аёл ҳайз даври мобайнида 6 кун ичида ҳомиладор бўлиш имкониятига эга (фертил давр). Бу даврнинг келганлигини билиш учун аёл ўзининг фертил даври қачон бошланганлиги аломатларидан хабардор булиб туриши керак.

Усулдан қандай фойдаланиш керак?

Бачадон буйни шиллиғининг аломатларига эътибор берилади. Ҳайз тугагандан кейин аёл қиндан келувчи шиллиқ ажралмаларни назорат қилиб боради. Буни қуйидаги усул билан бажарса булади:

  • бевосита бармоқни қинга солиб;
  • ҳожатхона коғозини пешобдан сунг бостириб текшириб кўриш мумкин.

Агар бачадон бўйнидан тиниқ шиллиқ ажралмалар чиқаётган бўлса, бу даврда аёл ҳомиладор бўлиш хусусиятига эга ва бундай кунларда жинсий алоқа қилмагани маъқул.

Базал ҳароратнинг ошишига асосланган белги. Аёл ҳар куни наҳорда тинч ҳолатда ўрнидан турмасдан тўғри ичакдаги ҳарорат (базал ҳарорат)ни ўлчайди. Агар бу ҳарорат уч кун давомида мунтазам аввалги 6 кунга нисбатан 0,2°С юкори бўлса, шу кунларда аёл ҳомиладор бўла олмайдиган вақти ҳисобланади.

Қўшимча аломатлар. Бундай аломатларга бачадон бўйни каналининг кенгайиши киради. Бунинг учун аёл ҳайз даврини ҳисоблаб туриши керак.

Симптотермал усулдан тўғри фойдаланиш учун махсус билимга эга тиббиёт ходимига мурожаат қилиш керак.

Афзалликлари:

  • усулнинг ҳеч қандай салбий таъсири йўк ва аёл организмига четдан ҳеч қандай таъсир кўрсатилмайди;
  • агар барча қоидалар тўғри бажарилса, усулнинг самарадорлиги 93-97% гача бўлади.

Учраши мумкин булган муаммолар:

  • ҳар ойнинг маълум кунларида жинсий алоқадан воз кечишга ёки бундай кунларда бошқа усуллардан фойдаланишга тўғри келади;
  • ҳар ҳайз даврининг ярмида аёл базал ҳароратини ўлчаб, қин ажралмаларни назорат қилиши лозим;
  • агар усулдан нотуғри фойдаланилса, ҳомиладор бўлиб қолиш хавфи юқори.

Қуйидаги ҳолларда симптотермал усулни қуллаб булмайди:

  • ўзининг фертил даврини аниқлай олмаганда;
  • жуфтларида жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар бор булганда ва бошқа ҳолатларда.

Яна маълумот

1c03a50e40a7d2efc8387aadd60ce88e

Қайси ёшда туққан маъқул?

Кейинги вақтларда никоҳ ёшининг «ёшариб» кетаётгани ҳақида кўп гапириляпти. Бунинг психофизиологик, иқтисодий асорати оғирроқ кечади. …