Главные новости
Главная / Жамият / 8 декабрдан Тошкентда иссиқ сув ва иситиш тарифлари оширилади
<

8 декабрдан Тошкентда иссиқ сув ва иситиш тарифлари оширилади

8 декабрдан Тошкентда марказий иситиш ва иссиқ сув тарифлари 9,1 фоизга оширилади.

Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» корхонаси матбуот хизматига таяниб, gazeta.uz хабар қилди. Нархларнинг оширилиши энергия узатиш воситалари ва материаллари нархининг ўсиши билан изоҳланмоқда.

Аҳоли учун иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагич бўлган тақдирда бир куб метр сув учун 4765,20 сўм (ҳозирда — 4332 сўм, ўсиш — 9,1 фоиз), ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда ойига киши бошига 18609,24 сўм (ҳозирда — 16917,49 сўм), умумий душли ётоқхоналарда эса киши бошига 13843,47 сўм (ҳозирда — 12584,98 сўм) этиб белгиланди.

Марказлашган иситиш тарифи иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри 1464,53 сўмдан 1610,99 сўмга оширилади.

Бунга қадар иссиқ сув ва иситиш тарифлари 2018 йилнинг май ойида ошган эди.

Табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси тарифлари 16 ноябрдан оширилган эди. Автобензин ва дизел ёнилғиси нархлари ҳам 16 ноябрдан оширилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ulqyj8r8e5gmdbxf4vz84ic13xlao0v8

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи янги автомобиль тақдимоти бўлиб ўтди. У аввалгиларидан бутунлай фарқ қилади

Бугун, 27 ноябрь куни пойтахтда SamAuto компаниясининг янги автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Бунинг ўзига хос …