Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Сув тошқинидан жабрланган 4,5 мингдан ортиқ оилага 40 миллион сўмдан берилади
<

Сув тошқинидан жабрланган 4,5 мингдан ортиқ оилага 40 миллион сўмдан берилади

Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрган 4,5 мингдан зиёд оила бошлиқларига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам берилмоқда. Бу ҳақда президентнинг Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашувида маълум қилинган.

«Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Президентидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи ҳам шунга йўналтирилган. Сирдарё вилоятига кўмак учун ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда тадбиркорлар ҳам ёрдам кўрсатгани таъкидланган.

Учрашувда қатнашган сардобаликларга тегишли сертификат ва банк карточкалари тарқатилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

cptgdlwzfnkufibsz7bunztsatp_gjd3

Сардобадаги тўғоннинг сув чиқарадиган жойи бетон ва арматурадан бўлган. Ўзи тупроқли дамба – вазир ўринбосари

Сирдарё вилоятида Халқаро пресс-клубнинг сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Сардоба сув омборидаги ҳодиса ҳақида сўз юритилмоқда. …