Главная / Жамият / Сув таъминоти ва канализация тизимларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди — Президент қарори
<

Сув таъминоти ва канализация тизимларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан ичимлик суви таъминоти ва канализация соҳасида белгиланган тадбирларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор ҳал этилмаган муаммолар ҳамон мавжудлиги қарорда таъкидлаб ўтилган.

Хусусан, ичимлик суви истеъмолини ҳисобга олиш асбоблари, шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизими объектларига оид зарур барча ахборотни “онлайн” режимида киритиш, сақлаш, мунтазам янгилаш ҳамда мониторинг қилишни таъминлайдиган ягона тизимнинг йўқлиги сувни исроф қилиш ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ошиб кетаётганининг сабабларидан бири сифатида қайд этилган.

Сув таъминоти тармоқлари ва иншоотларидан самарасиз фойдаланилаётгани, шунингдек, жойлардаги асосий фондларни модернизация қилиш ва янгилаш лойиҳалари ишончли молиялаштирилмаётгани ускуна ҳамда техникаларнинг, айниқса, қишлоқ жойларда тез ишдан чиқишига сабаб бўлаётганлиги таъкидланган.

Президент қарори билан сув таъминоти ва канализация соҳасидаги хизматлар сифатини, тармоқ корхоналари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, тўғридан-тўғри, авваламбор, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш асосида ишончли молиялаштириш манбаларини ташкил этиш мақсадида, сув таъминоти ва канализация тизимларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:

  • сув таъминоти ва канализация корхоналарини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасида илғор хорижий тажрибани босқичма-босқич жорий қилиш;
  • сув таъминоти ва канализация соҳасида ҳисобга олиш ҳамда мониторинг қилишни таъминлайдиган замонавий ахборот ва ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш, республикадаги барча истеъмолчиларни ичимлик сувини ҳисобга олувчи замонавий асбоблар билан жиҳозлаш;
  • турар жой комплексларини қуришда санитария талабларини, шу жумладан, маҳаллий тозалаш иншоотларини қўллаш орқали таъминлаш мақсадида канализация объектларини ичимлик суви таъминоти объектлари билан биргаликда лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда реконструкция қилиш;
  • ичимлик суви ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини ўзи тўлиқ қоплашини таъминлайдиган, сув таъминоти ҳамда канализация объектларини бошқариш ва улардан фойдаланишга хусусий секторни жалб қилиш имконини берадиган янги тариф сиёсатини ишлаб чиқиш орқали сув таъминоти ва канализация корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш;
  • сув таъминоти ва канализация соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

kolco

Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

Рўйи заминда бир никоҳ бузилганда Арши аъло ларзага келади… Судга ажрим учун ариза топшираётган эр-хотин …