Главная / Жамият / Сут сотувчи аёл – қисса

Сут сотувчи аёл – қисса

Бир куни саҳар палласи мӯминларнинг амири, халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу хизматчиси Аслам билан бирга Мадина кӯчаларида айланиб, одамларнинг аҳволидан бохабар бӯлмоқ учун шахсан ӯзи шаҳар кӯчаларида юрган эди.

Бир кӯчадан кетаётганларида қизиқ бир суҳбат уларнинг қулоғига чалинди. Эрталабда ҳайвонларни соғаётган аёллар гаплашишаётган экан. Уларнинг ёши каттароғи қизига соғилган сутни кӯпроқ пулга сотиш учун сутга сув қӯшиб қӯйишни маслаҳат бераётган эди. Қизи:

  • Онажон, мӯминларнинг амири сутга сув қӯшиб сотишдан қайтардилар-ку! Нега биз унинг буйруғини бажармаймиз?!
  • Э, қизим, соддасанда! Умар ҳозир қаерда, у бизни кӯриб ӯтириптими?! Сен айтганимга кириб, сутга сув аралаштирабер!

ayolМӯминларнинг амири, халифанинг буйруғига бӯйсуниш Аллоҳга итоат қилиш эканини биладиган мӯмина қиз онасига яна эътироз билдирди:

  • Ойижон, биз қандай қилиб одамларнинг кӯзича буйруқларга итоат қилиб, ҳеч ким кӯрмайдиган вақтда буйруқни бажармаймиз?! Ахир бу нотӯғри иш-ку?! Умар кӯрмаса, Аллоҳ кӯриб турибди-ку!

Тасодифан бу суҳбатни эшитиб қолган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бу қизнинг сӯзларидан жуда хурсанд бӯлиб, унинг иймони ва амонатдорлигига қойил қолдилар.

Эртасига у қизнинг кимлигини суриштириб кӯрдилар. У Суфён ибн Абдуллоҳ Ас-сақафийнинг қизи экан, ҳали турмуш қилмаган экан. Умар розияллоҳу анҳу бундай оқила, мӯмина қизни келин қилгилари келиб, совчи қӯйдилар. Қиз томон ҳам розилик билдириб, у қиз Умарнинг ӯғли Осимга турмушга чиқди.

Аллоҳ бу мӯмин оилага кӯп барокотлар ато этди. Одил халифа Умар ибн Абдулазиз ҳам шу оиланинг набираси эдилар.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

alpomish-xolmurodov

Янгийўл шаҳри, Бўка ва Шофиркон туманлари давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Бўка туманига ҳамда Бухоро …